Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Алишер Никимбаев: "Бу ҳақиқатга тўғри келмайди"

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 2034 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун қўшма ариза бергани ҳақидаги хабар берган эдик.

Ушбу масалага машҳур футбол функционери Алишер Никимбаев муносабат билдирди.

"Бундан ўттиз йил аввал Тошкент 2000 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун ариза топширганини эслатиб ўтмоқчиман, холос.

Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Агар Саудия Арабистони 2030 йилги жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилиш ғоясидан воз кечганини ҳисобга олсак, Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилги жаҳон чемпионатига даъвогарлик қилиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади.

Гап шундаки, мусобақани ўтказиш учун 15-16 та стадион керак (ЖЧ-2026да АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлгани каби). Бугунги кунда мамлакатимизда бундай даражадаги стадионлар роппа-роса нолга тенг.

Яъни, ўн йил ичида умумий қиймати 5 миллиард долларга яқин бўлган 15-16 та стадион қуриш керак ва бу имконсиз.

Таққослаш учун: Қатар ўн йил ичида еттита стадион қурди. Бошқа жиҳатларга, масалан, аэропортлар, меҳмонхоналар, ўқув масканлари ва ҳоказолар ҳақида гапирганим йўқ.

Барча стадионлар учун 5 миллиард деган тахминим жуда тежамкор вариант. Аслида бизга камида 25-30 млрд керак", деди мутахассис.

Киритилди: 19:04, 21.07.2023.
Ўқилди: 1248 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик