"Брайтон" устози Роберто Де Зерби бу миш-мишларни рад этди. У Мойсес Кайседога яхши таклиф учун жамоадан кетиши мумкин эканини айтмаган. Бу ҳақида мутахассис шундай дейди:
"Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Мен мураббийман, клуб эгаси ёки спорт директори эмас. Футболчиларга ваъда беришга ҳаққим йўқ. Бу менинг вазифамга кирмайди".