Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

ХХI асрда амалга оширилган энг яхши текин трансферлар

Баҳо:
+ | -

Яқин тарихда бир-биридан ажойиб трансферлар юз берди. Улар ичида текинга амалга оширилганлари ҳам мавжуд. Бунга мисол тариқасида Лионель Мессининг "ПСЖ"га кетишини ёки Илкай Гюндоганнинг "Барселона"га келишини келтира оламиз. Бу тенденсия ҳали-ҳамон давом этмоқдаки, бу ёзда ҳам ўнлаб юлдузлар ўзига клуб қидириб юрибди. Баъзида клублар бир футболчи учун астрономик миқдорда катта пулни сарфлашади (Мбаппе ёки Неймар трансферини эсланг). Баъзида эса, ажойиб футболчилар шунчаки, текинга қўлга киритилади. Қуйида шундай трансферларнинг ХХI асрдаги топ ўнталигини билиб оласиз.

Андре Пирло

2011 йилда футбол тарихидаги энг ғалати трансферлардан бири юз беради. "Милан" Пирлони "Ювентус"га қўйиб юборади. Афсонавий ярим ҳимоячи Турин клуби билан тўрт йил бирга бўлди ва мана шу давр ичида 4 марта Италия чемпионига айланди. "Милан" эса ўз чемпионлигини Пирлодан кейин яна 10 йил кутишига тўғри келган эди.

Сол Кэмпбелл

Шимолий Лондоннинг бир клубидан иккинчисига кўчиб ўтиш учун одамда катта юрак бўлиши керак. 2001 йилда Кэмпбелл айнан шундай қилади. Бу қилмишидан кейин, "шпорлар" мухлислари футболчидан нафратланиб қолишган. Аммо Кэмпбелл "Арсенал" билан икки бор Англия чемпиони бўлиб, яна икки марта Англия кубогига эга чиқади. Бу шуни кўрсатадики, Кэмпбеллнинг қарори тўғри бўлган.

Роберт Левандовски

"Бавария" доимо "Боруссия Дортмунд" қалбига ғулғула солган. Ҳатто, трансферлар ойнасида ҳам. Мюнхенликлар ўз рақибидан кўплаб футболчиларни йиллар давомида сотиб олар, баъзида эса текинга олиб кетарди. Шундайлардан бири Левандовски эди. 2014 йилнинг ёзида эркин агент сифатида, Роберт "Бавария"га келади. Польша терма жамоаси ҳужумчиси то 2022 йилга қадар 8 марта кетма-кет Германия чемпиони, ЕЧЛ ғолиби, учта мамлакат кубогига эга чиқди. Бу даврда давомида у эса юзлаб голларга муаллифлик қилди.

Жеймс Милнер

"Ливерпуль" Милнерни энг катта рақиби бўлган "Манчестер Сити"дан 2015 йилда олиб келади. Ярим ҳимоячини мерсисайдда катта номга айланишини ҳеч ким кутмаганди. Аммо шундай бўлди. Милнер 2018-19 йилда ЕЧЛда энг кўп ассист қайд этган футболчига айланганди.

Мирослав Клозе

"Бавария", кейинчалик Клозени 2011 йилда жамоада олиб қолмагани учун афсусланади. 33 ёшли ҳужумчи "Лацио"га ўтиб, у ерда яна беш мавсум ҳаракат қилганди. Германия афсонаси Италияда 170 та ўйинда майдонга тушиб, 64 та гол муаллифи бӯлди. Ҳужумчи 2016 йилда футболдан кетади.

Эстебан Камбьяссо

2004 йилда "Реал" афсонавий футболчини текинга қўйиб юборади. Ўшанда "Интер" Камбьяссога эга чиққан. Аргентиналик футболчи Италияда жами 431 та баҳсда қатнашиб, бешта мамлакат чемпионлигини, тўртта кубок ва ЕЧЛ бош совринини қўлга киритади. Ўн йилдан кейин Камбьяссо "Лестер Сити"га йўл олганди.

Поль Погба

Погба 2012 йилда "МЮ" билан хайрлашади. Эркин агент сифатида клуб қидира бошлаган ёш футболчини "Ювентус" таклиф қилади. Тўрт йил ичида ярим ҳимоячи 89 миллион фунтлик даражага эришиб, 2016 йилда "МЮ"га қайта сотилганди. Молиявий жиҳатдан олиб қараганда, бир клубга бунчалик катта фойдани, бунчалик қисқа вақт ичида келтирган футболчини топиш қийин.

Михаэль Баллак

Баллак 2006 йилда "Челси"га йўл олади. Бу даврга қадар немис афсонаси "Бавария" билан тўрт масвумда учта Бундеслига чемпионлигини қўлга киритганди. 29 ёшли ҳужумчи Англияда 4 масвум ҳаракат қилди. Бу даврда эса АПЛ, лига кубоги ва мамлакат кубоги икки мартадан ютилади. Шубҳасиз, унинг келиши "Челси" учун катта фойда келтирди.

Рауль

Афсонавий ҳужумчи 18 йилдан кейин "Реал"дан кетишга қарор қилади. Рауль 2010 йилда, эркин агент сифатида "Шальке 04"га ўтади. Ўшанда у 33 ёш эди. Шунга қарамай, Рауль Бундеслигага мослашиш учун қийналмади. Испаниялик футболчи Германияда жами 98 та ўйин ўтказиб, 40 та голга муаллифлик қилганди.

Хенрик Ларссон

Ларссон "Селтик" сафида голларни ҳеч қийналмай урарди. Ҳужумчи 2004 йилда "Барселона"га йўл олади. Ўшанда ҳамма ҳайрон бўлганди. Тўғри, ҳақиқатдан ҳам Ларссоннинг Испаниядаги икки мавсум зўр кечмади. У 19 тагина голга муаллифлик қилди холос. Аммо унинг энг катта қилган иши, 2006 йилнинг ЕЧЛ финалида рўй берган. Ўшанда ҳужумчи, заҳирадан майдонга тушиб, "Арсенал"га қарши имкониятни бой бераётган жамоасини иккита ассисти билан чемпионга айлантирганди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 18:03, 22.07.2023.
Ўқилди: 2110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.