Кириш Регистрация

10 киши қолган ҳолда ғалабага эришган Ўзбекистон термаси ўйинчилари қандай баҳоланди?

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 2026 йилда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатининг Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 6-тур доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Шимолий Корея жамоасига қарши майдонга тушиб қийин учрашувда 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувни фаол бошлаган ўзбекистонликлар биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Аббосбек Файзуллаевнинг чиройли зарбаси эвазига олдинга чиқиб олди.

Иккинчи бўлимда тўлиқ ҳимояга эътибор қаратган меҳмонлар якунда 10 киши бўлиб ғалабани ушлаб қолишга эришди. 80-дақиқада Умар Эшмуродов тўпни қўли билан ўйнади. VAR’ни кўрган ҳакам пенальти белгилаш билан бирга ҳимоячига қизил карточка кўрсатди. Ўткир Юсуповнинг қаҳрамонлиги эвазига Лаосдаги учрашувда миллий жамоа дарвозаси даҳслизлиги сақланиб қолди.

Sofascore ушбу баҳсда ҳаракатланган ўйинчилар учун баҳоларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг ягона голига муаллифлик қилган Аббосбек Файзуллаев 7,8 баллга лойиқ кўрилган.

Пенальтини қайтариб қаҳрамонга айланган Ўткир Юсуповнинг ўйини 7,7 баллга баҳоланди. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва Одилжон Ҳамробековларнинг ўйини 7,4 баллга лойиқ кўрилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сафида пенальтига сабабчи бўлган Умар Эшмуродов энг паст 6,5 балл билан баҳоланди. Захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов ва Азизбек Турғунбоев 6,6 баллга лойиқ кўрилган.



Шимолий Корея таркибида ҳимоячи Ким Ю Сонг энг юқори 7,5 балл билан жамоадошлари орасида энг яхши кўрсаткични қайд этди. Чап қанот ярим ҳимоячиси Ил Сонг Ри 6,1 балл билан нафақат кореяликлар сафида, балки ўйинда энг ёмон ўйин кўрсатган ўйинчи сифатида қайд этилди.

Маълумот учун, ушбу ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ўз очколари сонини 13 тага етказиб олди ва А гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Терма жамоа 7-тур учрашувини келаси йилнинг март ойида ўтказади. 20 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган учрашувда қўшни Қирғизистон рақиблик қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:28, 19.11.2024.
Ўқилди: 5564 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик