Англиянинг «Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Роберто Манчини Европа чемпионлар лигасининг «Аякс»га қарши учрашувидан кейин жамоасининг кейинги босқичга чиқа олиш имконияти ҳақида гапириб ўтди.
«Ҳакам ва унинг қанотдаги ёрдамчиси бугун жуда ёмон ишлади. Улар «Аякс» дарвозасига ҳақиқий пенальтини белгилашмади. «Тоза» голни ҳисобга олишмади. Гол киритилганда ҳеч қандай ўйиндан ташқари ҳолат йўқ эди».
«Энди бизда 1/8 финалга чиқиш учун имконият қолмади. Олдинда жуда оғир икки учрашув кутиб турибди. Биз ўша учрашувларни ютиб олиш учун ҳаракат қиламиз».
«Биз Европа Лигасини ютиб олишни хоҳлаймизми? Агар ушбу турнирга йўлланма оладиган бўлсак — ҳа», дея Манчинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «BBC» нашри.