АҚШда мавсумолди йиғинни ўтказётган "Барселона" клуби кеча тунда вирусли гастроэнтерит сабабли "Ювентус"га қарши ўртоқлик ўйинини бекор қилди.
Журналист Адриа Альбертснинг хабарига кўра, "Барселона" вирус Африкадан, таътил пайтида Африкада бўлган футболчиларнинг биридан юққан бўлиши мумкин деб гумон қилмоқда.
Футболчи ўз мамлакатига саёҳат қилиш учун барча керакли эмлашларга эга эмас эди.
Камида 15 нафар футболчи ва ходимларнинг бир қисми вирусли гастроэнтерит билан касалланган.