Собиқ ҳужумчиси Клинтон Моррисон "МЮ" футболчиси Харри Магуайрни жамоадан кетиши керак деб ҳисоблайди. У бу ҳақида шундай дейди:
"Магуайр ўз фойдаси учун ҳам клубдан кетиши керак. Ҳеч ким катта клубдан бу каби кетишни истамайди. Аммо Харри ҳозир ўзини ўйлаши керак. У агарда "МЮ"да қолса, захирада ўтиради. Бу эса унинг Англия терма жамоасидаги ўрнини хавфга қўяди".