Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Барчанинг эътиборида бўлган араб клубларини расмий турнир кутмоқда

Баҳо:
+ | -

27 июль куни “Араб чемпионлар кубоги” турнири бошланади. Мусобақада араб клубларидан ташқари Осиё ва Африкадан жамоалар иштирок этади. Бугун биз жамоаларнинг турнирда ғалаба қозониш имкониятларини аниқлашга ҳаракат қиламиз.

А гуруҳи

"Ал-Иттиҳод". Саудия Арабистони ва унинг минтақасидаги энг кучли клублардан бири. Бенземанинг янги клуби ўз мамлакатида ушбу турнирда биринчи ўринни қўлга киритган ягона жамоадир. Гуруҳдаги рақиблари фонида Жидда клуби фаворитга ўхшайди. “Йўлбарслар”нинг ўринбосарлар жамоасига кўпроқ имконият берилиши мумкин, аммо легионерларсиз ҳам жамоанинг плей-оффга чиқишига умид қилиш мумкин.

"Эсперанc". Мусобақанинг уч карра ғолиби. "Эсперанс" - Тунисдаги энг кўп титулли клуб. Жамоага кўплаб янги иқтидорли ёш футболчилар келиб қўшилди. Уларнинг энг ёрқин мисоллари орасида Седрик Гбо ва Ҳуссем Тка бор. Гбо "МЛС Next Pro"дан ижарага олинган. Гбо тўп узатишларда аниқлик ва майдонни кўриш қобилиятига эга, Туниснинг бошқа клубида ўйнаган Тка эса кроссларни аъло даражада бажаради. Катта ёшли футболчилар ичида майдон ўртасидан ҳужум ташкил этишда яхши бўлган Собир Боугрингни алоҳида таъкидлаш мумкин. "Эсперанс" бутун турнир давомида ёш ўйинчилари билан яхши натижаларга эришиши мумкин. Жамоа биринчи ўринни эгаллаши қийин бўлади, аммо иккинчи ўрин учун кураш олиб бориши мумкин

"Ал-Шорта". Ироқ клублари ҳозир қийин кунларни бошдан кечирмоқда. Мамлакатда инфляция юқори даражага етди. Бу спортга ҳам таъсир қилди. Ҳозир жамоага ироқлик 41 ёшли мутахассис Аҳмад Салоҳ устозлик қилмоқда. Футболчилардан қаторасига 8 мавсумни “Ал-Шорта”да ўтказган Аҳмад Басил ва бир пайтлар ОЧЛда ўйнаган Алаа Абдулзаҳрани алоҳида такидлаб ўтиш жоиз. Клубдан яхши натижа кутиш қийин, албатта. 

Б гуруҳи

"Ал-Ҳилол". Клубда ҳимоя марказида муаммолар бор. Айни дамда жамоанинг 4 нафар марказий ҳимоячисида ўйинга халақит берадиган жароҳат бор. Фақат Кулибалига ягона умид бор. Жамоада легионерлардан ташқари маҳаллий футболчилар ҳам етарлича кучли таянчга эга. Жамоа дарвозабони Муҳаммад Ал-Овайсни қайд этиш керак, уни Қатардаги жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши ўйиндан билишингиз мумкин. Клубнинг янги мураббийи қурган тактикага ҳам назар ташлаш қизиқ бўлади.

“Ас-Садд”. Бу клубни гуруҳнинг биринчи ўринига қўйиш мумкин, аммо жароҳатлар жамоани анча қийнаб қўйган. Қатар клуби ўз тарихидаги энг яхши трансфер мавсумларидан бирини ўтказди. 6 нафар яхши савиядаги хорижлик футболчилар харид қилинди: Эквадор терма жамоаси футболчиси Гонсало Плата, бразилиялик ёш иқтидор Жовани, “Вольфцбург”нинг асосий ҳимоячиси Пауло Отавио, “Порту”нинг собиқ футболчиси, Премьер-лигада 100 дан ортиқ ўйин ўтказган футболчи Матей Урибе, Ромаин Саисс ва Эрон чемпионати марказий ҳимоячиси Муҳаммад Хазбавий. Бундай таркиб билан биринчи ўринга ишониш мумкин, аммо 3 нафар легионер жароҳат олди. Жовани бир йилга сафдан чиқди, Отавио араб клублари турнирини ўтказиб юбориши мумкин, Саисснинг жароҳати ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Биз фақат жамоанинг қолган таянчига умид қилишимиз мумкин.

“Видад”. Марокашнинг энг кучли жамоаларидан бири. Клубнинг рўйхатида олти нафар халқаро тоифадаги футболчи бор. Жамоа яхши ҳимоя чизиғига эга. Марокаш терма жамоасида таркибни ёшартириш вақти келди, чунки кўпчилик футболчилар аллақачон 30 га яқинлашган. Клуб яқинда "ПСВ" ёшлар академиясида мураббийлик қилган янги мураббийни таклиф қилди.

"Ал-Аҳли Триполи". Ливия клуби. Жамоа кетма-кет 21 учрашувдан бери мағлубиятга учрамади ва яхши суръатга эришди. Ўз уйидаги муваффақиятга қарамай, жамоа халқаро майдонда омадли эмас. Жамоа ливиялик футболчилар ва Руанда ва Тунисдан бир нечта спортчилардан иборат.

C гуруҳи

"Ан-Наср". Ўйлашимизча, бу турнирнинг энг аниқ фаворити. "Ан-Наср" клуби нафақат трансферлар, балки ўз ўйини билан ҳам кишини ҳайратда қолдиради. Жамоа уч йил ичида биринчи марта чемпионлик кумуш медалини қўлга киритди ва энди чемпионликни мақсад қилган. Бу турнир чемпионат мавсуми учун яхши старт бўлиб хизмат қилиши мумкин. “Ан-Наср”ни яхши ҳужум ва ҳимоя чизиғи билан эслаш мумкин. 

“Аш-Шабоб”. Жамоа ўтган йилги трансферлари билан ёдда қолган. Криховяк ва Санти Минани айтиш мумкин. Санти Мина Испаниядаги омадсизликдан қочишни хоҳлади. Жамоа трансфер бозорида у қадар фаол эмасди. Клуб келажаги ҳақида аниқ бир нарса дейишнинг иложи йўқ. 

"Монастир". Тунисдан яна бир жамоа. Улар жуда ёш таркибга эга. Клуб ушбу трансфер ойнасида ажойиб иш қилди. Кўплаб ўйинчилар қўйиб юборилди, бироқ уларнинг ўрнини янгилари эгаллади. Тажрибали футболчилар орасида Зиед Алоуя ва Идрисса Мҳриси бор. 

“Замалек”. Сўнгги пайтларда жамоада бироз инқироз бор. Чемпионат якунидан сўнг клуб аввалгисидан икки қатор пастга тушди. Жамоанинг асосий таянчини мисрликлар ташкил этади. Жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Зизо бўлиб, у кейинги турнирда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Д гуруҳи

"Ал-Ваҳда". БААдаги 22/23 мавсум кутилмаган бўлди. “Ал-Ваҳда” бир неча йил давомида кучли бешликдаги ўрнини сақлаб қола олди. Ёзги трансферлар вақтида жамоа кўплаб эркин агентлар билан шартнома имзолади ва "Аш-Шабаб"дан Кристиан Бланкони ижарага олди. Жамоанинг асосий қуроли - бу ҳужум. Жоау Педо ва Омар Хрибин бир-бирини мукаммал тарзда тўлдиришади. БАА чемпионатининг 22/23 мавсумида улар 20 дан ортиқ гол уришди.

“Раджа”. Эндиликда Касабланка жамоасини собиқ “Локомотив” устози бошқаради. Клуб ўзининг БААдаги ҳамкасбларидан яққол пастроқ, аммо тажрибали дарвозабон билан фахрланади ва у жамоага муваффақиятнинг асосий улушини келтиради. Жамоа 2013 йилда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалчисига айланганди.

“Белуиздод”. 9 карра Жазоир чемпиони. Уларнинг мамлакатида бу жамоа тарихдаги энг яхши натижа ҳисобланади. Клуб 20 000 томошабинга мўлжалланган катта стадионга эга. “Белуиздод” сафида бир вақтнинг ўзида 9 нафар жазоирлик ёш футболчи тўп тепади. Жорий ёзда клуб голландиялик футболчи Уссама Дарфалоуни сотиб олди. Бошқа ўйинчилардан Белаид Ҳамиди ва Муад Ҳаддедни эслатиб ўтмоқчимиз. Балки, клубга плей-оффга чиқиш учун бир-икки очко етишмаётгандир.

“Ал-Қувайт”. Қувайт клублари ўз минтақасидаги энг заифи клуб ҳисобланади. "Ал-Қувайт" учун бундай турнирга кириш жуда қувонарли. Ўйин амалиёти йўқлиги боис, битта ҳам ғалаба қозониш қийин бўлади.

Саудия Арабистонидаги клубларнинг трансферларига қандай муносабатда бўлишингиздан қатъи назар, бу ерда ғолибни аниқлаш қийин. Кўрамиз, бу сафар ким чемпион бўлади.

Киритилди: 20:27, 26.07.2023.
Ўқилди: 2673 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.