Германиянинг "Хоффенхайм" жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Якоб-Брун Ларсен Англиянинг "Бёрнли" клуби футболчисига айланди. Англия клуби футболчини бир йилга ижарага олганини расман эълон қилди.
24 ёшли даниялик футболчи фаолиятининг сўнгги икки йилида "Хоффенхайм"да ўйнади. Ўтган мавсумда у расмий турнирларда майдонда 14 ўйин ўтказиб, битта гол урган.
Transfermarkt портали Дортмунднинг "Боруссия" клуби тарбияланувчисини 3 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида Венсан Компани жамоаси чемпионатда биринчи ўринни эгаллаб, Премьер-лигага қайтганди.