Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль

Дембелесиз "Барселона" таркиби қандай кўриниш олади?

Баҳо:
+ | -

Усмон Дембеле бугун "Барселона"ни тарк этиши мумкин, чунки "ПСЖ" унинг товон пулини тўлашга тайёр.

Агар француз ҳозир кетса, "Барса" бозорда унга тенг келадиган футболчи топа олмаслиги ва трансфер ойнаси ёпилгунча рўйхатдан ўтказа олмаслиги мумкин. Ваҳоланки, Хави жамоасида Дембеленинг кетиши оғриқсиз бўлиши учун етарлича ўйинчилар бор.

Усмон кетган тақдирда Хавининг "Барса"си қандай кўринишда бўлиши ҳақида иккита вариант бор.

Вариант 1. 4-3-3

Тер Штеген; Бальде, Мартинес, Араухо, Кунде; Ромеу, Френки, Педри; Фати, Левандовски, Рафинья

Рафиня бу таркибда Дембелени алмаштиради.

Хави ярим ҳимояда Ромеу, Френки ва Педри каби учта футболчи билан ўйнай олади. Ўтмишда "Барселона"нинг бу тартибда қандай ўйнаганига ва ғалабаларга эришганига бир неча бор гувоҳ бўлганмиз.

"Барселона" Испанияда энг яхши ҳимояга эга, ҳозирда Хави биргина маркзий ҳимоячи позициясида Араухо, Кунде, Кристенсен, Иньиго Мартинес каби футболчилар бор.


Вариант 2. 4-4-1-1

Тер Штеген; Бальде, Кристенсен, Араухо, Кунде; Френки, Гюндоган Педри, Гави, Абде/Рафинья; Левандовски.

Бу ҳолатда "Барса" майдонга тўртта ярим ҳимоячи билан киради, Абде ва Рафинья ўнг қанотни бўлишишади.

Биз Хавининг тўртта ярим ҳимоячи билан муҳим ғалабаларни қўлга киритганини кўрдик, сўнгги мисол "класико"да "Реал"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу тизимда Гави чап ярим қанотдан, Френки, Гюндоган ва Педри эса марказдан жой олиши мумкин.

Киритилди: 20:55, 31.07.2023.
Ўқилди: 6382 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.