Мавсум олди ўйинларида Хави академия иқтидорларини асосий таркибда бирма-бир синаб кўряпти. Янги мавсумда "Барселона"да ўзини кўрсатиши кутилаётган 5 нафар вундеркинд билан танишиб чиқамиз.
Фермин Лопес
Фермин Лопес яқин-яқингача ҳаттоки, "Ла Масия"да ҳам унча қори баҳоланмаган футболчилар қаторида эди. Аммо сўнгги мавсумларда у анча ўзини кўрсата олди ва раҳбарларнинг ишончини оқлай бошлади.
20 ёшли Фермин "Барселона"нинг АҚШдаги турнеси қайдномасига кирган "Ла Масия"нинг 8 та футболчиларидан бири эди. Албатта, у ишончни оқлади дейиш ҳам мумкин. Чунки, Лопес ўзининг дебютидаёқ "Реал Мадрид"га қарши ўртоқлик ўйинида битта чиройли гол ва битта ассист қайд этди. Айтиш лозимки, у ўша ўйинда заҳирадан майдонга туширилганди.
Ферминнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин тугайди, аммо "кўк-анорранглилар" бундай иқтидорни шубҳасиз, қўйиб юбормайди.
Абде Эззалзули
Абде Хави бош мураббийилиги остида ўзининг дебтини 2021 йилги мавсумда "Эспаньол"га қарши баҳсда ўтказганди. Ўшанда у заҳирадан майдонга туширилганди.
Абде 2021 йил қишида Хави мураббийлигинг дастлабки ҳафталарида мунтазам майдонга тушган. У ўтган мавсумни Европа Конференциялар лигасига йўлланма олган "Осасуна" таркибида ижарада ўтказди. Шунингдек, у Марокаш терма жамоаси билан Қатардаги мундиалда ўзини анча кўрсата олди.
Ёз бошида Абде Марокашнинг U-23 терма жамоаси билан Африка Миллатлар лигаси ғолиби бўлди ва ушбу турнирнинг 3 та гол билан "Олтин тўп"ини қўлга киритди. "Барселона" эса, мазкур иқтидорни АҚШдаги турне қайдномасига киритди.
Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги "Бетис" 2023/24 йилги мавсум учун Абдени ижарага олишни режалаштирган.
Аммо яқин кунларда Усмон Дембеле ПСЖ сафига қўшиладиган бўлса, Хави Абде учун асосий таркибда жой топиб бериши мумкин. Марокашлик иқтидор "Арсенал" ва "Реал"га қарши ўйинларда заҳирадан майдонга туширилган.
Алеиш Гарридо
Хави: "Алеиш- "Барселона"нинг умумий кўриниши. Унинг ўйинлари менга ёқади. Гарридо техник жиҳатдан жуда қобилиятли". "Барселона" мураббийи футболчи ҳақида ўтган мавсум "Элче" устидан ғалаба қозонган ўйинида берган интервьюсида фикр билдирганди. Ўшанда Гарридо ўзининг дебют ўйинини ўтказганди.
Хави: "Пабло ва Алеиш жуда ёш, лекин улар иқтидорли. Агар Алеишда жароҳат бўлмаганида эртароқ дебют қиларди.
Улар ҳақида биз жиддий ўйламоқдамиз, ҳар доим уларга асосий таркибда имкон берамиз, аммо асосий таркибдаги рақобат уларни анча қийнаб қўяди".
Пабло Торре ҳозирда "Жирона"га ижарага бериб юборилган, Алеиш эса, "Барселона"нинг АҚШдаги турнесига чақирилди.
19 ёшли ярим ҳимоячи ҳали "Барселона"нинг ўртоқлик ўйинларида майдонга туширилдмади, аммо турга олиб келинган ва авгумт ойи ўрталарида Ла Лига янги мавсуми бошланишидан олдин "Милан" ва "Тоттенхем"га қарши бўлажак ўйинларда майдонга тушиши мумкин.
Марк Касадо
"Барселона" Серхио Бускетс кетганидан сўнг, "Саутгемптон"дан Ориол Ромеуни трансфер қилди. 31 ёшли ярим ҳимоячи асли "Ла Масия " тарбияланувчиси ҳисобланади. у 2011 йилда клубни тарк этган ва айни дамда жамоага қатиб келиб, АҚШдаги турне қайдномасига киритилди.
Асосий таркибдаги рақобат сабаб, Марк Касадога имкон берилиши қийин, аммо у ёшлар жамоасида анча ўзини кўрсата олди ҳамда Хави хоҳлаган барча техник қобилиятга эга бўлди.
19 ёшли футболчи ўтган мавсум ЕЧЛ доирасида "Виктория Пльзен"га қарши баҳсда заҳирадан майдонга тушган. Ла Лига ўйинларида эса, унча кўриниш бермади.
Ламинь Ямал
"Барселона"нинг 15 ёшли иқтидори Ламинь Ямал "Ла Масия"дан жалб қилинган футболчи қолган шерикларига қараганда ўзини кўпроқ кўрсатди ва дебютда ишончни оқлади.
Июль ойида 16 ёшга тўладиган вундеркинд айни дамда Роберт Левандовски, Илкай Гюндоган каби машҳу футболчилар билан АҚШдаги турнеда иштирок этмоқда.
Янги мавсум бошланишидан олдин Хави мана шундай иқтидорларни синаб кўряпти. Хўш уларга янги мавсумда расмий ўйинларда ҳам имкон берадими? Буни эса вақт кўрсатади. Кўрамиз, кузатамиз...