"Айнтрахт" ҳужумчиси Рандал Коло-Муани ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириш истаги ҳақида ўз вакилларига гапириб берди. Бу ҳақда журналист Фабрис Хокинс ижтимоий тармоқларда хабар берди. 24 ёшли франциялик футболчига Европа футболининг икки гиганти – “Бавария” ва “ПСЖ” қизиқиш билдирмоқда. "Айнтрахт" ўзининг ҳужумкор етакчисини сотишга тайёр.
Айтиш жоизки, Transfermarkt портали мутахассислари Рандал Коло-Муанини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Мавсум давомида франциялик футболчи “Айнтрахт”да 46 та ўйин ўтказиб, 23 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган.