Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Ж.Корея (U-19) бош мураббийи: «Эронга қарши ўйнагандек ўйнасак, Ўзбекистонни бемалол юта оламиз»

Баҳо:
+ | -

БААда давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ярим финал учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашувдан олдинги матбуот анжуманида қатнашган кореяликлар устози Ли Кванг Чонг Ўзбекистон терма жамоасини бемалол юта олиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

«Эрон ва Ўзбекистон терма жамоаларнинг ўхшаш тарафлари жуда кўп. Шундай экан якшанба куни Эронга қарши қандай ўйнаган бўлсак, бу сафар ҳам шундай ўйин кўрсатсак, ярим финалда ҳам ютишимиз тайин», дея гап бошлади Ли.

«Ўзбекистон бутун дунёда ҳимояси мустаҳкам ҳимояга эга ва қарши ҳужумда яхши ўйнай оладиган терма жамоалар сирасига киради. Ана шу қарши ҳужумлар бизга хавф солиши мумкин. Эронга қарши мураккаб ўйиндан кейин биз ўзимизни тиклаб олдик ва бу ўйинга тўлиқ тайёр бўлдик деб ҳисоблайман».

«Олдинроқ биз гуруҳ босқичида ҳам ёмон қатнашмагандик. Бироқ катта кучимизни чорак финал ва ундан кейинги учрашувларга сақлаб қўйгандик. Эронга қарши биз барча мақсадларимизни кўрсатиб қўя олдик. Ўзбекистонга қарши учрашувда ҳам шундай бўлади, деб умид қиламан».

«Бизда эртанги ўйиндан олдин ҳеч қандай жароҳатлар безовта қилаётгани йўқ. Барча ўйинга шай», дея кореялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтирмоқда ОФК расмий сайти.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 19:32, 13.11.2012.
Ўқилди: 5249 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [14137]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [8016]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [5036]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4281]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3863]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3574]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3146]

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди [3065]

Score90: «Олтин тўп-2026» учун курашда кутилмаган етакчи пайдо бўлди (ТОП 5) [2740]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2539]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик