Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа фаолиятини “Реал”да якунлаш истаги борлигини маълум қилди. 31 ёшли бельгиялик футболчи 2018 йилдан бери "Реал" сафида тўп тепади.
"Мен "Реал Мадрид"да жуда бахтлиман. Фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман. Йилдан йилга ривожланяпман ва ўзимга ғамхўрлик қилиш учун қўлимдан келганини қиламан.
Яхшиямки, дарвозабонлар узоқ вақт ўйнашлари мумкин. Лука Модрич 37 ёшда ва ҳали ҳам ўйнамоқда, шунинг учун мен ҳам узоқ вақт ўйнай оламан деган умиддаман", - деди Куртуа TLN телеканалига.