Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Ҳа, бу ўша Арда Турон...

Баҳо:
+ | -1

Еврофутбол марказида роса яйраган туркиялик Арда Турон профессионал фаолиятини ўтган йили якунлаганди.

Асосан «Атлетико» ва «Барселона»даги ёрқин ўйинлари билан танилган собиқ вингер қисқа вақтда мутлақо «бош­қа одамга айлангандек». Ҳар ҳолда, бутсаларини михга илганига ҳали 1 йил ҳам бўлмаган футболчини  бир қарашда таниш жуда мушкул ҳозир...

Арда Турон самарали фаолиятини ўтган йилнинг сентябрь ойида тўхтатди. «Галатасорой» унинг учун охирги профессионал клуб бўлганини қўшимча қилиш жоиз. Турон Туркия чемпионатига йўл олишига қадар 5 мавсум давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган ва 55та ўйинда 15та гол уриш асносида Ла Лига чемпио­ни мақомига эришган, қолаверса, Испания кубогини 2 марта боши узра баланд кўтарган эди. Арда Туркия миллий жамоаси тарихида ҳам ёрқин из қолдирди. Дейлик, мамлакат бош жамоаси сафида 100 марта майдонга тушган вингер энг самарадор футболчилар рўйхатида кучли 5таликка кирди, шунингдек, туркларнинг Евро-2008 ярим финалига чиқишларига катта ҳисса қўшди.

36 ёшли Арда Турон эндиликда Туркия чемпионати Иккинчи дивизиони иштирокчиси «Эюпспор» клубини бошқармоқда. Жамоа машғулотлари жараё­нида олинган сурати яқинда ижтимоий тармоқлар мулкига айланди. Фотога қарасак, Арданинг соқоли аллақачон оқариб кетгани кўринади. «Твиттер» фойдаланувчилари эса бу кадрдан ҳайратдалар. Баъзилари ушбу сурат Туронга тегишли эканлигига ишонолмаётганларини ҳам баён этишди. Ахир Арда аслида Лионель Месси билан тенгдошдир. Мана, баъзи изоҳларга эътибор қаратинг:

- Йўқ, у 46 ёшни уриб қўйган кўринади.

- Йўқ, бўлиши мумкин эмас.

- Акахон ҳаётида учинчи 10 йилликни ўтказиб юбориб, дарҳол тўртинчи декадага сакрагандек. 

- Бу ўша Арда эмас, аниқ!

- Бу Жерар Бутлер.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:57, 06.08.2023.
Ўқилди: 2667 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.