Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

"Ювентус"да Амрабат варианти пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" Софьян Амрабатга қизиқиш билдирмоқда.

La Gazette Dello Sport хабарига кўра, "Фиорентина" ярим ҳимоячисини "Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри яхши кўради. Амрабатга спорт директори Криштиану Жунтоли ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда клуб Амрабат бўйича “Фиорентина” билан музокара ўтказмаяпти. Марокашлик ўз навбатида "Манчестер Юнайтед"га ўтишни афзал кўради. "Фиорентина" 26 ёшли ярим ҳимоячи учун камида 25 миллион евро ва бонуслар олишни кутмоқда.

Бундан ташқари, "Ювентус" Лука Пеллегрини трансфери учун "Лацио" билан боғланишда давом этмоқда. Жамоани ҳозир клубда дахлсиз ҳисобланмайдиган Филип Костич ҳам тарк этиши мумкин.

Агар иккала футболчи ҳам "Ювентус"ни тарк этса, "бьянконерилар" "Интер" ва "Аталанта" клублари ҳам қизиқаётган "Монца" ҳимоячиси Карлос Аугустони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Туринликлар, шунингдек, "Специя" ҳимоячиси Эмиль Хольмга ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 00:59, 08.08.2023.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.