"Барселона" ва "Виссел Кобе"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини БААда давом эттиради. Маҳаллий ОАВ Дубай аэропортидан олинган видеони чоп этди, унда футболчини "Рас эл-Хайма" шаҳрининг "Эмирейтс" клуби вакиллари кутиб олишган.
Олдинроқ 39 ёшли испаниялик 2024 йилгача шартнома имзолаши ва яна бир мавсум узайтирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
2 июл куни Иньеста эркин агентга айланди, чунки унинг 2018 йилдан буён ўйнаб келаётган "Виссел Кобе" билан шартномаси якунига етди. Бунгача у "Барселона"да 16 йил ҳаракат қилган.