"Аталанта" марказий ҳимоячиси Мерих Демирал Англия Премьер-лигаси клубига кўчиб ўтиши мумкин.
25 ёшли футболчига даъвогарлар орасида "Интер" анчадан бери қайд этиб келинмоқда, туркнинг ўзи ҳам фаолиятини "нерадзуррилар" лагерида давом эттиришга тайёр. Демиралга "Рома" ҳам қизиқиш билдирмоқда, улар сотиб олиш имконияти билан марказий ҳимоячини ижарага олишга тайёр. Бироқ, TMW хабарига кўра, "Ноттингем Форест" "Аталанта" футболчиси учун баҳсда Италиянинг иккала клубидан олдинда бўлиб, аллақачон 20 миллион евролик таклиф билан чиққан. “Интер” ва “Рома” бундай таклиф билан чиқа олмайди.
Мерих Демиралнинг "Аталанта" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Ўтган ёзда у "Ювентус"дан 21 миллион еврога сотиб олинганди.