"Атлетико Паранаэнсе" клуби ҳужумчиси Витор Роке ёзда “Барселона”га ўтишга яқин турибди. Бир неча ҳафта олдин 18 ёшли бразилиялик аллақачон "кўк-анорранглилар" билан узоқ муддатли шартнома имзолаган, аммо унинг шартларига кўра, у кейинги қишда жамоага ўтиши керак.
Sport хабарига кўра, "Атлетико Паранаэнсе" Либертадорес кубогидан чиқиб кетганидан сўнг, Рокенинг "Барселона"га ўтиш имконияти энди юқорироқ. Усмон Дембеле кетганидан сўнг, "Барселона" ҳужумида ўйинчилар етишмаётган эди ва кўп қиррали Роке унинг ўрнини тўлдиришга қодир.