Кириш Регистрация

"Арсенал" собиқ футболчиси: "Артета жамоаси чемпионлик учун курашади, аммо..."

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ футболчиси Вильям Галлас “канонирлар”нинг Англия Премьер-лигасининг янги мавсумида чемпионлик учун курашдаги истиқболлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлайманки, Артета жамоаси чемпионлик учун курашади, аммо чемпион бўлиши даргумон. Уларда буни қилиш учун характер йўқ. Айнан у ўтган мавсум охирида "Арсенал"га етишмаган эди. “Канонирлар” келаси мавсумда ҳақиқий жанговар руҳ кўрсатишларини истардим”, – дея Галласнинг сўзларини келтиради Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида Лондон клуби Премьер-лигани иккинчи ўринда якунлаганди.

Киритилди: 12:05, 09.08.2023.
Ўқилди: 2136 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.