"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рио Фердинанд "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хагнинг АПЛнинг янги мавсумидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, ҳар қандай муваффақиятли жамоа катта номларни хурсанд қилиши керак. Сизда 22 та ўйинчи бор ва уларнинг барчаси ўйнашни хоҳлайди. Лекин биламизки, улар ҳаммасини бирданига уддалай олмайдилар ва мураббий буни уддалай олиши керак. Бу ҳар қандай мураббий ишининг катта қисми - одамлар, шахсият билан ишлаш қобилияти. Бу Эрик тен Хаг бу мавсумда дуч келиши керак бўлган синовдир. У бунга қарши эмас шекилли, чунки у ўша муҳим дақиқалардан, ўтган мавсумда содир бўлган ўзгаришлардан хурсанд эди, шунинг учун мен буни муаммо деб билмайман", - деди Фердинанд Mirror билан суҳбатда.
Ўтган мавсум якунига кўра, “Манчестер Юнайтед” 38 турдан кейин 75 очко билан АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллади.
Янги мавсумининг 1-турида тен Хаг жамоаси "Вулверхэмптон" билан тўқнаш келади. Ўйин 14 август куни бўлиб ўтади.