"Фиорентина" "Специя"дан ҳужумчи Мбала Нзола билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Ўтиш тафсилотлари ошкор этилмади.
Transfermarkt портали Ангола терма жамоасининг 26 ёшли футболчисининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Нзола "Специя" сафида А Серияда 77 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. У Ангола терма жамоаси сафида 6 ўйинда 2 та гол урган.













