"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозабони Давид де Хеа "Реал"га ўтиши мумкин, дея хабар беради Sky Sports.
Манбага кўра, мадридликлар 32 ёшли испанияликнинг вакиллари билан аллақачон алоқага чиққан. Бундан ташқари, "Реал Мадрид" "Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
10 август куни Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа машғулотларда жароҳат олгани маълум бўлди. 31 ёшли бельгияликнинг чап тиззасидаги олдинги хочсимон боғлами йиртилгани ташхиси қўйилган.
Де Хеа 2011 йилдан бери ўйнаб келаётган "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини шу ёзда якунлаган эди. Ҳозир дарвозабон эркин агент мақомида.