Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Муҳаннад Каррар ва Мун Чанг Чжин — энг яхши футболчи бўлишга асосий даъвогар

Баҳо:
+ | -

Ироқ ёшлар терма жамоаси етакчи футболчиси Муҳаннад Абдурраҳим Каррар ва Жанубий Корея ҳужумчиси Мун Чанг Чжин ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг Абдуллоҳ ад-Дабал номидаги энг яхши футболчиси номинациясига асосий даъвогар бўлиб туришибди.

Абдурраҳим мусобақада 4 та гол урди ва 3 ўйинда энг фойдали ўйинчи, деб тан олинди. У гуруҳ босқичининг 2-турида Хитой дарвозасига 2 гол урди, шунингдек, 3-турда Таиландга қарши ўйинда ҳам иштирок этди. Ярим финалда Каррар томонидан Австралия дарвозасига киритилган гол ўйин суръатини ўзгартириб юборди ва якунда ироқликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишди.

"Абдурраҳим жисмонан бақувват ҳамда тактик жиҳатдан ақлли ва яхши билимга эга бўлган ягона агрессив ҳужумчидир", дейди ОФК илмий-техник гуруҳи раҳбари Бадр Аҳмад. "У рақиб футболчиларига нисбатан ишонч билан ўйнайди ва яхши дриблингга эга".

Шунингдек, Мун Чанг Чжин ярим ҳимоядаги шериги Канг Санг Ку билан биргаликда ярим финалда Ўзбекистонга қарши ўйинда яхши ҳаракат қилишди. Ушбу футболчиларнинг голлари Кореяга 12-соврин учун курашиш имкониятини тақдим этди.

"Поханг Стилерз" ҳужумчиси Хитойга қарши ўйинда ҳисобни очди ва кейинги ўйинларда ҳам гол уришдав давом этди. Унинг чорак ва ярим финалларда урган голлари жамоасига ғалаба келтирди.

"Мун Чанг Чжин ҳужумчилар ортида тўп сурадиган яхши плеймейкер ҳисобланади", дейди ОФК илмий-техник гуруҳи раҳбари. "У жамоанинг ярим ҳимоядаги ўйинини ташкил қилади ва жамоаси учун керакли голларни урди. Шунингдек, у жамоасининг "стандарт"ларини амалга оширади", қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров 2та ўйинда учрашувнинг энг фойдали футболчиси деб топилганди. Ўзбекистонлик Игорь Сергеев эса 7 гол билан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлишга яқин турибди.

Ироқ ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоалари ўртасидаги финал баҳси бугун соат 17:45да бошланади.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 09:02, 17.11.2012.
Ўқилди: 4101 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.