Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Улуғбек Бақоев: «Менинг ўрнимда ҳар қандай футболчи бўлганида ҳам терма жамоани танларди»

Баҳо:
+2 | -

"Иртиш" ҳуужмчиси Улуғбек Бақоев 14та гол билан Қозоғистон Премьер-лигаси тўпурарига айланди. У куни кеча "Экспресс К" газетаси мухбири билан суҳбатда бўлди.

— Улуғбек, сиз "Тобол", "Жетису" ва "Иртиш" жамоаларида кўплаб голлар урдингиз. Бундай сермаҳсулликнинг сири нимада?
— Ҳеч қандай сир йўқ (кулади). Голлар фақат ўз меҳнатим самараси эмас. Мен доимо яхши коллективга тушганман. Жамоадошларим  яхши узатма бериш ва майдонни яхши кўра олиш қобилиятига эга бўлишган. Мен улардан миннатдорман. Шунингдек, бунда мураббийларнинг ҳам ҳиссаси катта. Бундан ташқари аҳил жамоанинг ўрни ҳам катта.

— Ноябрь ойи сўнгида 34 ёшга тўласиз. Ёш ўз таъсирини кўрсатмаяптими?
— Организмимда қандайдир ўзгаришларни сезмаяпман. Беш йил аввалгидек бирдан тезлик олишим ва ҳимояда ҳам бирдек ўйнашим мумкин. Жисмонан ҳолатим ҳам жойида.

— Ўзбекистон терма жамоаси сафида Эрон дарвозасига Теҳронда гол уриб, ҳамон тезликни йўқотмаганингизни намойиш қилдингиз. Жаримадан узатилган тўпни ҳимоячининг ортидан отилиб чиқиб, бир зарба билан дарвозага йўлладингиз.
— Гол урганимдан ва натижада Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олганидан бахтиёрман. Ҳар  бир инсон жаҳон чемпионатида тўп суришни истайди, мен ҳам бундан мустасно эмасман.

— Терма жамоа ғалаба қозонди, аммо "Иртиш" сизсиз Қозоғистон кубоги финалида "Астана"га ютқазди.
— Вазият шунақа бўлиб қолди. Нима ҳам қила олардим. Ишончим комил, ҳар қандай қозоғистонлик футболчи менинг ўрнимда бўлганида ҳам терма жамоа манфаатидан келиб чиқиб қарор чиқарган бўларди. Ўзбекистон саралаш босқичидаги жуда муҳим ўйинни ўтказди. Павлодарлик мухлислар мени тўғри тушунишади, деган умиддаман. Мураббий штаби "Иртиш"ни тарк этиш фикридан қайтаришга ҳаракат қилишди... Афсуски, "Иртиш" Кубок финалида юта олмади. Мен эса ушбу совринни келаси йили ютиб олиш умидидан воз кечмайман!

— Сиз анчадан бери Қозоғистон чемпионатида ўйнайсиз. Сўнгги йилларда Премьер-лига савияси кўтарилди, деб ҳисоблайсизми?
— Ҳам Премьер-лига, ҳам Қозоғистон футболи савияси кўтарилди. Бу кўриниб турибди. Тўпурарлар натижаларига қаранг. Гол уриш борган сари қийинлашиб бормоқда. Барча майдонда кураш олиб бормоқда, ўткинчи ва ғолиб номи аввалдан маълум ўйинлар йўқ. Қозоғистонга эса яхши савиядаги легионерлар келмоқда. Иккиланишга ҳожат йўқ: Қозоғистон футболи савияси анча кўтарилди.

— Қозоғистонда яна қанча фаолият олиб бормоқчисиз?
— Кучим бор экан, ўйнашда давом этаман. Аввалги Бақоев эмаслигимни ҳис қилган заҳотим, дарҳол мамлакатни тарк этаман. Мухлислар хотирасида яхши футболчи сифатида сақланиб қолишни истайман.

МАЪЛУМОТ
Улуғбек БАҚОЕВ, 33 ёш
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Иртиш" клуби ҳужумчиси
Бўйи: 183 см, вазни: 81 кг.
"Бухоро", ЦСКА (Москва), "Торпедо-ЗИЛ", "Андижон", "Нефтехимик", "Тобол", "Бунёдкор", "Динамо" (Самарқанд), "Жетису", "Дубай" клубларида тўп сурган. 2012 йилдан бошлаб "Иртиш"да.
Ютуқлари:
Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби (2008);
Қозоғистон  чемпиони (2010);
Қозоғистон кубоги соҳиби (2007);
Интертото кубоги соҳиби (2007);
Қозоғистоннинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси;
Қозоғистоннинг энг яхши тўпурари - 2004 (22та тўп), 2010 (16), 2011 (18), 2012 (14);
Ўзбекистон терма жамоаси сафида 44та ўйин ўтказиб, 12та гол урган.

Манба: www.express-k.kz
Киритилди: 10:49, 17.11.2012.
Ўқилди: 5711 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.