Испания чемпионати "Реал Сосьедад" учун "Жирона" билан ўйиндаги дуранг билан бошланди, баскларнинг ягона голи япониялик футболчи Такефуса Кубо томонидан киритилди. Унинг учун бу Ла Лигадаги 130-ўйин ва ўн олтинчи гол бўлди – шу тариқа Кубо япониялик футболчиларнинг Испания футболи олий лигасида гол уриш бўйича рекордига тенглаштирди.
Ҳозирча Кубо буни "Алавес"да ўйнаган Такаши Инуи билан бўлишиб турибди - у ҳам ўн олтита гол урган, аммо 166та ўйинда. Аммо, катта эҳтимол билан, бошланган мавсум давомида Кубо рекорднинг ягона эгасига айланади. Испания чемпионатининг навбатдаги турида “Реал Сосьедад” “Сельта” билан баҳс олиб боради.