Деку "Барселона"га қайтганидан хурсанд.
Каталонияликлар жамоаси ва Португалия терма жамоасининг 45 ёшли собиқ футболчиси "Барселона" спорт директори бўлди.
"Бу клубга қайтиш жуда ажойиб. Мен шу ерда ўйнаганман, болалигимда шу ерда бўлишни орзу қилардим. Унинг тарихининг бир қисми бўлишни хоҳлардим. Энди мен бу ерга иккинчи ролда, спорт директори сифатида қайтяпман.
Президентнинг лойиҳасидан мамнунман, бошиданоқ ташқаридан ёрдам бердим. Ҳозир клубнинг кундалик ишларига расман жалб қилинганман. Иш кўп, "Барселона" кўп меҳнат талаб қиладиган клуб" - деди Деку.