"Интер"нинг афсонавий собиқ марказий ҳимоячиларидан бири Марко Матерацци "Болонья" ҳужумчиси Марко Арнаутовичнинг "нерадзуррилар" сафига келиб қўшилаётганини маълум қилди.
“Хуш келибсиз”, - деб ёзди у ижтимоий тармоқларда собиқ жамоадоши суратини жойлаштирган ҳолда.
Италия чемпионати шанба куни бошланади, биринчи турда “Интер” "Монца" билан ўйнайди.