"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес клуб билан янги шартнома борасидаги саволга жавоб берди.
Испаниялик мутахассиснинг амалдаги шартнома6си жорий мавсум охирида якунига етади. "Барселона" Хави билан шартномани узайтириш нияти борлигини бир неча бор эълон қилган ва мураббийнинг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришни хоҳлашини яширмаган, аммо келишув ҳалигача тузилмаган.
Шунга қарамай, мураббий тан олганидек, унинг клубдаги келажаги ҳеч қандай шубҳа туғдирмаслиги керак: "Янги шартнома имзолаш эҳтимолини ўндан ўнга баҳолаган бўлардим", - дея Хави сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
20 август куни "Барселона" Ла Лиганинг 2-тур учрашувини "Кадис"га қарши ўтказади.