Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Глейсон Бремер: «Ювентусда» ўйнасангиз, фақат ғалабага ишонасиз»

Баҳо:
+ | -

Глейсон Бремер - уятчан йигит, бу эса бразилияликларга унчалик хос эмас. «Мен камгап одамман, оилам, хотиним ва қизим билан вақт ўтказишни яхши кўраман.

 Менинг ҳаётим - уй-иш, иш-уй». Унинг вазифаси - Байя штатининг Итапитанга шаҳрида ўтган болаликдаги орзуси футбол ўйнаш. У «Ювентус»ни катта-катта ғалабалар учун танлади ва мақсадга эришиш учун қатъиятга тўла.

- Глейсон, айтинг-чи, ўтган ёздан бери сиз учун нима ўзгарган?

- Аслида, жиддий ўзгариш йўқ. Энди мен жамоамизни яхшироқ биламан ва ишлар ҳам осонлашди.

- Аллегри сиздан сўраган янги нарса борми?

- Ўтган йили биз паст чиқиш билан кўп ўйнамадик. Ҳозир эса шу ва интенсивлик устида кўпроқ ишлаяпмиз. Мураббий биздан сўраган биринчи нарса шу эди.

- Ўтган мавсум шахсан сиз учун қандай ўтди?

- Ижобий деб атаган бўлардим. Аммо яхшироқ ўтказиш ҳам мумкин эди. Шундай бўлса-да, бу ерда - «Ювентус»да биринчи йил ҳар доим ҳам осон бўлмаслигини айтишим керак. Мен бахтлиман ва энди кейинги мавсумни яхшироқ ўтказиш учун нолдан эмас, балки маълум тажриба ва мақсадлардан бошлайман.

- Келинг, мақсадларингизга тўхталамиз. 2023|24 мавсумида жамоа даражасида ва шахсан сизники қандай бўлади?

- Жамоавий равишда биз ўтган йилги натижаларимизни яхшилашимиз керак, чунки Аллегри мавсумни 3-ўринда якунлаганимизга ишонади. Агар сиз «Ювентус»да ўйнасангиз, унда фақат ғалабага ишонасиз. Ҳозир қурилиш бос­қичидамиз ва биринчи қадамимиз Чемпионлар Лигасига кириш бўлади. Унинг боришини эса чемпионат давомида кўрамиз. Ким билади, эҳтимол Скудетто ҳақида ўйлашимиз мумкиндир.

- Агар жамоа еврокубокларда ўйнамаса, чемпионлик унвони унинг учун зарурий шарт бўладими?

- Бундай жадвал бизга фақат чемпионатга эътибор қаратишимизга имкон беради. Икки йил олдин, мен «Торино»да ўйнаётган пайтимда, машқ қилиш учун кўпроқ вақтимиз бор эди. Албатта, ҳар уч кунда майдонга чиқиш қийин. Янги мавсумнинг дастлабки икки ойида сиз буни сезмаслигингиз мумкин, аммо учинчи ойда чарчоқ албатта келади. Мен ўтган мавсумда жуда кўп ўйнаганман ва бу йил бошқача бўлади, лекин «А» сериядан ташқари бизда Италия Кубоги ҳам бор.

- Сиз ЕЧЛда ўйнаш учун «Ювентус»га ўтдингиз. Ушбу турнирда иштирок этмаслик афсусланишми ёки еврокубоклар етишмаслигини янги имкониятга айлантириш истагими?

- Албатта, афсусланиш бор, чунки Чемпионлар Лигаси бу бошқа даража, лекин руҳни туширмаслик керак, чунки бизда машғулотлар ва прогресс учун кўпроқ имкониятлар бўлади. «Юве» ҳар доим «Ювентус» бўлиб қолади, ҳатто Чемпионлар Лигасисиз ҳам.

- Голлар ҳимоячи учун асосий мезондан узоқдир, лекин сиз мунтазам равишда гол уришга одатлангансиз. Ушбу маҳоратдаги кўрсаткичларингизни яхшилашни хоҳлайсизми?

- Ўтган йили 4та гол урдим, лекин кўпроқ урмоқчи эдим. Менинг рекордим - мавсумда 5та гол ва мен уни кўпайтиришга ҳаракат қиламан.

- «Ювентус»га кўчиб ўтганингиздан сўнг, сизни Кьеллини илҳомлантиришини айтгандингиз. Унга қайси жиҳатлар билан ўхшайман, деб ўйлайсиз?

- Жоржио билан тез-тез суҳбатлашаман, у АҚШдаги базамизга ҳам ташриф буюрди. У «Ювентус» тарихининг бир қисмидир. Унинг рақамини олишдан олдин рухсатини олдим, албатта.

- Болаликдаги кумирингиз ким эди?

- Фаолиятимнинг бошида ярим ҳимоячи эдим, чунки рақиб дарвозасига яқинроқ ўйнашни ва гол уришни хоҳлардим. Менга Каземиро ёқарди, кейин Тьяго Силва ва Лусиоларга кўпроқ эътибор бера бошладим.

- Бонуччи йўқлигини ҳисобга олиб, кўпроқ масъулиятни ҳис қиляпсизми?

- Албатта. Мен Данило билан кўп мулоқот қиламан, биз бразилияликлар бир-биримизни яхшироқ тушунамиз. Жамоада ёшлар жуда кўп, шунинг учун мен уларга ўрнак бўлишим керак.

- Сиз ҳам Осимхенни «А» сериядаги ҳимоячи учун энг қийин рақиб деб ҳисоблайсизми?

- Италияда - ҳа, Чемпионлар Лигасида эса мен Мбаппе ва Неймарга қарши ўйнаганман, улар билан курашиш жуда қийин. Шунингдек, Иммобиле ва Жируни ҳам эсдан чиқармаслик керак.

- «Милан» сизда қандай таассурот қолдирди?

- Жамоага Пулишич ва Лофтус-Чик каби футболчилар қўшилишди - бу катта трансферлар. Улар қандай қилиб футбол ўйнашни билишади, ўз ишларида яхши ва уларнинг ҳужумчилари жуда зўр. Ўйлайманки, улар «Интер» ва «Наполи» билан чемпионлик унвони учун курашадилар.

- «Ювентус» ҳали кўп ўзгармади, ўтган мавсумдаги қайси футболчи бу йил «хит» бўлиши мумкин?

- Бизда Фажиоли, Миретти ва Гатти каби ўсишга қодир ёш йигитлар бор ва мен ҳам бунга куч сарф­лайман. Агар «Торино»даги сўнгги мавсумим даражасига чиқа олсам, мамнун бўлардим. Энди «Ювентус»даман, ўтган мавсум эса мослашиш учун кетди.

- Жамоада қолишга 100 фоиз аминмисиз ёки АПЛдан таклифни қабул қилиш ҳақида ўйлайсизми?

- Премьер-лига муҳим чемпионат, лекин мен Италиянинг энг яхши жамоаси «Ювентус»­да қолишни хоҳлайман. Мен бу ерда муваффақият қозонишни хоҳлайман, келажакда нима бўлишини ҳеч қачон билмайсиз, аммо ҳозир барча фикр­ларим фақат «Ювентус»да.

- Бразилия терма жамоасининг навбатдаги мураббийи италиялик Анчелотти бўлади...

- Албатта. Ўтган йили мен учинчи|тўртинчи ҳимоячи сифатида жаҳон чемпионатига бордим, аммо мақсадим асосий ўйинчи бўлишдир. Мен Анчелотти билан ҳеч қачон алоқада бўлмаганман, лекин италиялик сифатида у «А» серияни кузатаётганига аминман.

 МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:15, 19.08.2023.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.