Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Келишилган ўйинларни ташкил қилган «Андижон SGS» клуби ўйинчилари ва ўзбек ҳаками футболдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Андижон SGS» клуби футболчилари ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Про лигасида ҳакамлик қилиб келган Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимов ўзининг таниши орқали хориждаги А. исмли шахс билан Телеграм мессенжерида алоқа ўрнатиб, келишилган ўйинларни ташкил этишга уринган. Шунингдек, Л.Долимов «Андижон SGS» клубининг футболчилари Шаҳбозбек Жумабоев, Дилмурод Абдуқаҳҳоров ва Жавоҳир Қиличев билан тил бириктирган ҳолда 2023 йил 25 май куни Про лига доирасидаги «Навбаҳор Фарм» ва «Андижон SGS» ўртасидаги учрашувнинг нажижасига таъсир ўтказиб, учинчи шахслар ёрдамида букмекерлик конторалари орқали пул тикиб, моддий манфаат кўрганлар.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузгани учун айбдор деб топди. Унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси қўлланилди.

Шунингдек, «Андижон SGS» клуби футболчиси Ш.Жумабоев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Юқоридагилар билан бирга, футболчилар Д.Абдуқаҳҳоров ҳамда Ж.Қиличев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига кўра айбдор деб топилиб, Д.Абдуқаҳровга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси; Ж.Қиличевга нисбатан эса футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ФИФА, ОФК, «Спортрадар» ва бошқа тегишли ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:15, 24.08.2023.
Ўқилди: 3171 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.