"Бавария" ярим ҳимоячиси Леон Горецка Бундеслиганинг 2-тур учрашувида "Аугсбург"га (3:1) қарши ўйинда дубль қайд этган жамоанинг янги футболчиси Харри Кейннинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
“Харри жаҳон даражасидаги футболчи, у ажойиб йигит. Унинг аураси дарҳол кийиниш хонасида сезилади. Кейн жамоамиз учун катта бойлик ва у аллақачон етакчи”, - дейди ярим ҳимоячи DAZN нашрига.
30 ёшли инглиз футболчиси "Тоттенхэм"дан 100 миллион евро эвазига "Бавария"га ўтган эди. У 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қиладиган узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолади.