"Арсенал" ўз футболчиси билан хайрлашди. Хабарларга кўра, жамоа ҳимоячиси Нуну Тавареш янги мавсум охирига қадар "Ноттингем Форест"га ижарага берилади.
23 ёшли футболчи эвазига "ўрмончилар" ижара учун 1 миллион фунт тўлайди. Ундан ташқари битим 12 миллион фунтга бутунлай сотиб олиш шартини ҳам ўз ичига олган. Тавареш 2021 йилда харид қилинган эди.