Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Бунёдкор” бешинчи бор финалда!

Баҳо:
+ | -

“Пахтакор” жамоасини икки учрашув натижасига кўра доғда қолдирган “Бунёдкор” ўз тарихида бешинчи бор Ўзбекистон кубоги финалига йўлланма олди.

Даставвал, “қалдирғочлар” 2007 йили бош соврин учун “Пахтакор” жамоаси билан куч синашишган. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланган. Унда “шерлар” 7:6 ҳисобида ғолиб бўлишганди.

Орадан бир йил ўтиб яна Тошкентнинг икки гранд клуби финалда рўбарў келишди. Эътиборлиси бу сафар ҳам учрашувнинг асосий вақти ғолиб аниқланишига етарли бўлмади. Жасур Ҳасанов ва Одил Аҳмедовнинг биттадан голи эвазига асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Қўшимча таймларда эса захирадан майдонга туширилган Анваржон Солиев дуюль қайд этиб, “Бунёдкор”нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаганди.

2009 йилги мамлакат кубоги финалига ҳам “Бунёдкор” ва “Пахтакор” етиб келишди. Бу сафар Станислав Андреевнинг ягона голи пахтакорчиларга бош совринни тақдим этди.

2010 йилги финалда кўпчилик кутган Тошкент дербиси кузатилмади. Ярим финалда “Бунёдкор” Қаршининг “Насаф” жамоасидан устун келиб, биринчи финалчига айланган бўлса, “Пахтакор” ва “Шўртан” қарама-қаршилигида ўтган иккинчи ярим финалда ғузорликлар ғолиб чиқишди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Стевица Ристичнинг ягона голи “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишига етарли бўлган.

Ўтган йили эса “Бунёдкор” ярим финалда Қаршининг “Насаф” жамоасига пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, финал йўлланмасини қўлга кирита олмаган эди.

Жорий йилги финал баҳси эса “Бунёдкор” тарихидаги бешинчи ҳал қилувчи баҳс ҳисобланади. “Қалдирғочлар”нинг қизиқ бир анаънаси бор. Яъники, клуб олий лигада иштирок эта бошлагандан буён жуфт йилларда Ўзбекистон кубогини қўлга киритиб келмоқда. Умид қиламизки, ушбу ёқимли анаъна 2012 йилда ҳам давом этади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:01, 27.11.2012.
Ўқилди: 3945 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.