Айни дақиқаларда Куала-Лумпурдаги "Мандарин Ориентал" меҳмонхонасида ОФКнинг йил лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Хабарингиз бор, ушбу йилдаги номинациялардан 3тасида Ўзбекистоннинг номзоди кўрсатилган.
Биз асосий эътиборни мана шу номинацияларга қаратамиз ва қолган номинацияларда кимлар совринни олаётгани ҳақида ушбу хабарда маълумот бериб борамиз.
ОФКнинг 2012 йилги номинациялари ва ғолиблари рўйхати:
1. Энг яхши ассоциация
Эрон футбол федерацияси
2. Осиё орзуси
Бирлашган Араб Амирликлари
3.Фейр плей
ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ ФЕДЕРАЦИЯСИ
"Авваламбор, шундай совринни қўлга киритганимиздан хурсандман", дейди Мираброр Усмонов совринни қабул қилиб оларкан. "Совринни қабул қилиб олаётганимда, ажойиб ҳиссиётларни бошдан кечирдим. Футболда ва Федерация фаолиятида "Ҳалол ўйин" принципи энг муҳим вазифалардан бири. Биз шунга ҳаракат қилишимиз керак. Қаерда ҳалол ўйин ва ҳалол футбол бўлса, ўша ерда ривожланиш бўлади".
4. Йилнинг энг яхши клуби
"Ульсан Хёндэ" (Жанубий Корея)
5. Йилнинг энг яхши футзал жамоаси
Япония
6. Энг яхши қанот ҳаками (аёллар)
Ким Кёнг Мин (Жанубий Корея)
7. Энг яхши қанот ҳаками (эркаклар)
Абдуҳамидулло РАСУЛОВ (Ўзбекистон)
"Ўзбекистон футболи савияси 4-5 йил ичида анча кўтарилди. Шунга яраша ҳакамлар савияси ҳам ошди. Бизда алоҳида ҳакамлар қўмитаси тузилди. Кўп ишлар қилинмоқда. Олий лиганинг ҳар битта ўйинида ҳакамнинг ҳаракатлари алоҳида кўриб чиқилади. Шунинг учун ҳам ўзбек ҳакамлари савияси ошди", дейди Абдуҳамидулло Расулов совринни қабул қилиб олар экан.
8. Йилнинг энг яхши ҳаками (аёллар)
Сачико Ямагучи (Япония)
9. Йилнинг энг яхши ҳаками (эркаклар)
Юичи Нишимура (Япония)
10. Осиё Олмоси
Тан Сри Абу Ҳамза Сама (Малайзия) — ОФКнинг собиқ президенти
11. Йилнинг энг яхши терма жамоаси (аёллар)
Япония олимпия терма жамоаси
12. Йилнинг энг яхши терма жамоаси (эркаклар)
Жанубий Корея олимпия терма жамоаси
13. Йилнинг энг яхши мураббийи (аёллар)
Асеко Такемото (Япония)
14. Йилнинг энг яхши мураббийи (эркаклар)
Ким Хо Гон (Жанубий Корея)
15. Йилнинг энг яхши футзалчиси
Катсутоши Рафаэль Хенми (Япония)
16. Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (қизлар)
Хани Шибата (Япония)
17. Йилнинг энг яхши ёш футболчиси (эркаклар)
Моҳанад Абдулраҳим Каррар (Ироқ)
18. Осиёда ўйнаётган энг яхши хорижлик футболчи
Рожерио де Ассис Сильва Коутиньо ("Ал-Жазийра" БАА, Бразилия)
19. Энг яхши осиёлик легионер-футболчи
Шинжи Кагава ("МЮ", Англия, Япония)
20. Йилнинг энг яхши футболчиси (аёллар)
Ая Мияма (Япония)
21. Йилнинг энг яхши футболчиси (эркаклар)
Ли Куен Хо (Жанубий Корея)
"Ульсан" клуби ва Жанубий Корея миллий терма жамоаси футболчисига совринни ОФК президенти вазифасини бажарувчи Жанг Цзилонг топширди. Шу билан маросим ниҳоясига етди.