Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Рикошет», «дриблинг», «лайнсмен»... ёхуд «ўхшаши йўқ» иборалар

Баҳо:
+ | -
Мен телевизордан футболми, боксними кўрсам, шарҳловчиларнинг баъзи гапларига тушунмай қоламан. Русча сўзларни-ку, кифтини келиштирамиз, лекин инглизчами, немисча бўлса, уларни англаш қийин. Балки спорт ривожланиб бораётганидан иборалари ҳам ўзгариб кетаётгандир, деб ўйлаб қоламан. Масалан, "дриблинг", "лайнсмен"ми-ей, "апперкот"нинг ўзбекча муқобили йўқми? Шарҳловчилар ҳамма тушунадиган тилда гапирмайдиларми?

Амакимнинг бу гиналари мени ҳам ўйлантириб қўйди. Гоҳида бирор спорт тури ҳақида мақола ё ахборот ёзаётган вақтимда, ўзим ҳам "дерби" сўзини кўп қўллайман. Футболни тушунган кишилар бу атама бир шаҳар ёки ҳудуднинг энг кучли жамоалари ўртасидаги учрашув, ўйинни англатишини яхши билишади. Хўш, билмаганлар-чи? Бир устозим мақолам хусусида фикр билдириб: "Навоий ҳазратлари шоирларга "Ашъорларингизни авом тушунадурғон тилда битингиз", деб дашном берган эканлар", - дея мени ҳам бу танбеҳдан мустасно этмаганди.

Энди айрим шарҳловчиларнинг ўзга тиллардаги ибораларни қўллашига тўхталсак, бу уларнинг зуллисонайн, яъни икки тил эгаси эканлигидан далолат беради. Икки ва ундан ортиқ тилда бемалол гапира оладиган киши бирор беллашувни шарҳлаш жараёнида баъзан ўзи билиб-билмай хорижий атамаларни қўллаб юборади. Кейинги пайтларда бу ҳол негадир шарҳловчилар орасида одатга айланиб бораяпти.

Болалик йилларимизда, футбол учрашувларини томоша қилганимизда, Ахбор Имомхўжаевнинг шарҳларидан завқланардик. У киши ҳам футбол мутахассиси, ҳам журналист эди, чамамда. Ҳарҳолда менда шундай таассурот қолдирган. Ўзбекона ташбеҳлар, қочиримлар, далиллар, ўйиндаги кайфият шундай маҳорат билан ифода этилардики, худди ажойиб ҳикоя тинглагандек бўлар эдик. Ҳозир ҳам "Спорт" телеканалида Ахбор аканинг чин шогирдлари анчагина.

Хуллас яхшилаб фикр юритилса, ҳар қандай иборанинг ўзбекча ўхшаши, муқобили бор. Бунинг учун она тилимизни яна ҳам яхши билишимиз лозим, холос. Айтайлик, "лайнсмен"ни "ён қанот ҳаками", "апперкот"ни "қуйидан зарба" тарзида айтиш мумкин-ку. Ўзим ҳам энди бу "касал"имни ташлайман, "ўхшаши йўқ" ибораларни қўлламасликка ҳаракат қиламан.

Абдураззоқ Даврон

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:09, 01.12.2012.
Ўқилди: 7608 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4506]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4359]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2483]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2299]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [2023]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1985]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1585]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1573]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1509]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1433]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик