"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон "шпорлар" лагерига ўтиш у учун жуда осон бўлганини айтди.
"Мен учун "Тоттенхэм"га ўтиш осон эди. Бу ажойиб клуб. Мухлислар мени илиқ кутиб олишди. Мен ҳали ҳам мухлисларга мендан кўрганларидан кўра кўпроқ нарсани бера оламан деб ўйлайман", дейди футболчи.
Мавсум бошида Мэддисон Англия Премьер-лигасининг тўртта турида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.