Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Ўзбекистон U19 аёллар терма жамоаси дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичини бошлади. Қизларимиз бугун Эрон терма жамоаси билан куч синашишди ва ўйинда дуранг натижа қайд этилди (1:1).

Биринчи бўлимда Ольга Ким шогирдлари ҳисобни очишган бўлса, иккинчи бўлимда эронликлар ҳисобни тенглаштиришди.

Саралаш мусобақанинг ушбу босқичида ўзбекистонлик футболчи қизларга, шунингдек, «А» гуруҳида Таиланд ва Иордания терма жамоалари рақиблик қилишади. Саралаш баҳслари Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Таиланд терма жамоаси Иорданияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Гуруҳ босқичини 1-ўринда якунган жамоа Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун саралашнинг «В» гуруҳи ғолибига қарши ўйинда майдонга тушади. 9 декабрь куни бўладиган саралашнинг финал учрашувида «А» гуруҳи ғолиби «В» гуруҳи иштирокчиларидан бири – Вьетнам, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон ёки Мьянмага қарши Осиё чемпионати финал босқичига бериладиган ягона йўлланма учун майдонга чиқади.

19 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичида жами олти терма жамоа иштирок этади. Мусобақанинг қолган беш иштирокчиси номи маълум бўлиб улгурган – 2011 йилги Осиё чемпионатида кучли бешликдан ўрин олган Япония, Шимолий Корея, Хитой, Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари 2013 йилги мусобақага тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган.

Бир гуруҳдан жой олган барча жамоалар ўзаро майдонга тушишади ва 5 тур якунига кўра энг кўп очко тўплаган жамоа мусобақа ғолибига айланади. Мусобақа чемпионидан ташқари, кумуш ва бронза медалларни қўлга киритган терма жамоалар Қизлар ўртасидаги U-20 жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

U-19 Осиё чемпионати-2013 саралаш 2-босқич
«А» саралаш гуруҳи, 1-тур
2 декабрь, якшанба
Таиланд – Иордания 2:0
ЎЗБЕКИСТОН – Эрон 1:1

4 декабрь, сешанба
14:00. Иордания – ЎЗБЕКИСТОН («Тонг Нат» стадиони)
17:00. Эрон – Таиланд («Тонг Нат» стадиони)

6 декабрь, пайшанба
14:00. Таиланд – ЎЗБЕКИСТОН («Тонг Нат» стадиони)
14:00. Эрон – Иордания (Армия стадиони)

9 декабрь, якшанба
17:00. «А» гуруҳи ғолиби – «В» гуруҳи ғолиби («Тонг Нат» стадиони)

Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:54, 02.12.2012.
Ўқилди: 5649 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3932]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3852]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3362]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3296]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3076]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2310]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2123]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2105]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1959]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1893]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик