Лондоннинг "Челси" клуби мураббийлар штаби Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Радамель Фалькаога қизиқиш билдиришда давом этмоқда, дея хабар беради испан матбуоти.
Англия клуби вакиллари Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Атлетико" ва "Реал" ўртасидаги учрашувни кузатишди. Диего Симеоне шогирдлари 0:2 ҳисобида доғда қолдилар, Колумбиялик ҳужумчи эса, ҳеч нарсаси билан ажралиб турмади.
Манбада келтирилишича, "Челси" хўжайини Роман Абрамович жамоанинг ҳужум чизиғидан ўта норози ва бу чизиқда ўзгартиришлар қилмоқчи. У сўнгги йилда янги ўйинчилар сотиб олиш учун 100 млн евро сарфлаган эди.