Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Грузияга қарши ўйинда қандай таркибда майдонга тушишни режалаштираётгани ҳақида гапирди.
Маълумки, португаллар Евро-2024 да “F” гуруҳида биринчи ўринни қўлга киритишди.
"Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Эртанги таркиб муҳим футболчилар билан тўла бўлади. Кошта дарвозада бўлади.
Айтишим мумкинки, сардор Роналду ҳам асосий таркибда бўлади. Бу муҳим, чунки у яхши тайёргарлик кўрди”, - деди Мартинес журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, Португалиянинг Грузияга қарши баҳси бугун тунда старт олади.