Беллингем Месси билан ярим финалдаги баҳсда нималар бўлганини очиқлади
Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 2026 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинага қарши ўйин (1:2) давомида Лионель Месси билан юз берган баҳсли вазият ҳақида фикр билдирди.
«Месси билан ҳеч қандай муаммо бўлмади. Биз рикошет ҳақида гаплашдик, аслида у ерда ҳеч қандай ёмон ҳолат йўқ эди. Ишонаманки, ҳамма ўз иши билан шуғулланади ва оддий вазиятни катта можарога айлантирмайди. Мен учун у ерда фавқулодда ҳеч нарса бўлмаган. Леога қарши майдонга тушиш мен учун шараф бўлди», — деди Беллингем.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ярим финалда Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Англия Энтони Гордоннинг голи билан ҳисобни очган бўлса, учрашув сўнггида Энсо Фернандес ҳисобни тенглаштирди, Лаутаро Мартинес эса 90+2-дақиқада ғалаба голини киритди.
Энди Аргентина жаҳон чемпионати финалида Испанияга қарши майдонга тушади. Финал баҳси 19 июль куни бўлиб ўтади. Англия ва Франция эса учинчи ўрин учун ўзаро баҳс олиб боради.













