Жаҳон чемпионати–2026 ярим финали доирасида Англия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц Стэдиум»да бўлиб ўтган учрашувни америкалик ҳакам Исмаил Эльфат бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди.
Муросасиз кечган баҳсда Аргентина иродали ғалабага эришиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ҳисобни 55-дақиқада Англия ҳужумчиси Энтони Гордон очди. Аргентина 85-дақиқада Энцо Фернандеснинг голи эвазига мувозанатни тиклади. Қўшимча вақтнинг 90+2-дақиқасида Лаутаро Мартинес ғалаба голини киритиб, учрашувга нуқта қўйди — 2:1. Аргентиналикларнинг ҳар икки голига Лионель Месси ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўтказилган бошқа ярим финалда Испания Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Энди ЖЧ–2026 финалида Аргентина ва Испания ўзаро чемпионлик учун баҳс олиб боради. Финал учрашуви 19 июль куни бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионати–2026. Ярим финал
Англия — Аргентина — 1:2 (0:0)
Бош ҳакам: Исмаил Элфат (АҚШ)
Голлар: 1:0 — Энтони Гордон, 55, 1:1 — Энцо Фернандес, 85, 1:2 — Лаутаро Мартинес, 90+2
Англия: Жордан Пикфорд — Рис Жеймс, Жон Стоунз, Марк Геҳи, Джед Спенс — Эллиот Андерсон, Деклан Райс — Морган Рожерс, Жуд Беллингем, Энтони Гордон — Ҳарри Кейн.
Аргентина: Эмилиано Мартинес — Науэль Молина, Кристиан Ромеро, Лисандро Мартинес, Николас Тальяфико — Леандро Паредес, Энсо Фернандес, Алексис Макаллистер — Жулиано Симеоне, Лионель Месси, Хулиан Альварес.













