Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг шов-шувли трансферни амалга ошириши мумкин. «Қаймоқранглилар» миш-мишларга кўра, тез орада «Бавария»га ўзини Испания пойтахтига қўйиб юборишни сўраб мурожаат қилмоқчи бўлган Майкл Олисега даъвогарлик қилмоқда. Журналист Санти Аунанинг маълумотига кўра, Мюнхен гранди франциялик футболчи учун камида 200 миллион евро талаб қилади. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда жаҳон футболидаги энг қиммат трансфер Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига ўтиши ҳисобланади.

Transfermarkt портали Майкл Олисенинг қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда. Ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи «Бавария» сафида 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:02, 16.07.2026.
Ўқилди: 8548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик