Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Goal.com «Олтин тўп»—2026 даъвогарларининг янгиланган рейтингини тақдим этди

Баҳо:
+1 | -

Goal портали жаҳон чемпионати ярим финалларидан сўнг 2026 йилги «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

«Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн етакчиликни сақлаб қолди, бироқ инглизлар ярим финалда мусобақани тарк этганидан кейин унинг мавқеига жиддий путур етди. Иккинчи ўринга Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси кўтарилди — у ўз жамоасини жаҳон чемпионати финалига олиб чиқди ва турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Кучли учликни «Барселона» ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямаль якунлаб бермоқда. Испания ва Аргентина ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи баҳси ушбу нуфузли индивидуал соврин учун курашдаги кучлар нисбатини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин.

Goal.com талқинига кўра «Олтин тўп» учун даъвогарларнинг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

  1. Харри Кейн («Бавария» / Англия)

  2. Лионель Месси («Интер Майами» / Аргентина)

  3. Ламин Ямаль («Барселона» / Испания)

  4. Майкл Олисе («Бавария» / Франция)

  5. Килиан Мбаппе («Реал» / Франция)

  6. Усман Дембеле («ПСЖ» / Франция)

  7. Хвича Кварацхелия («ПСЖ» / Грузия)

  8. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити» / Норвегия)

  9. Луис Диас («Бавария» / Колумбия)

  10. Витинья («ПСЖ» / Португалия)

«Олтин тўп» топшириш маросими шу йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 20:09, 16.07.2026.
Ўқилди: 12891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3121]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2126]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1841]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1721]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1710]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1705]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1688]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1648]

Жезуш: "Роналду Португалия рамзи, аммо..." [1507]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1456]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик