Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо Майкл Олисенинг «Бавария»дан Мадриднинг «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Миш-мишларга ишонилса, франциялик футболчи жорий трансфер ойнасидаёқ Испания клубига ўтишни истайди. Романонинг маълумотларига кўра, трансфер фақатгина Олисе «Бавария» раҳбариятига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, уни «Реал»га сотишларини сўраган тақдирдагина амалга ошиши мумкин, ҳозирча эса бундай ҳолат юз бермади. Шунга қарамай, вазият келаси ҳафтадаёқ ўзгариши мумкин. «Қироллик клуби» футболчидан розилик олганидан сўнг дарҳол расмий таклиф билан чиқади.

Майкл Олисенинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 150 миллион еврога баҳоланмоқда. 24 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:26, 16.07.2026.
Ўқилди: 3646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик