Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ЖЧ–2026 ярим финалида Англияга қарши баҳсда жаҳон чемпионатлари тарихида яна бир рекордни ўрнатди.

39 ёшли аргентиналик учун бўлажак учрашув мундиаллардаги 33-ўйини бўлди. Шу тариқа Месси жаҳон чемпионатлари тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатидаги етакчилигини янада мустаҳкамлайди.

Бу кўрсаткич бўйича у португалиялик Криштиану Роналду (27 та ўйин) ва германиялик афсона Лотар Маттеусни (25 та ўйин) ортда қолдирган.

Бундан ташқари, Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳам ҳисобланади. Унинг ҳисобида 21 та гол мавжуд. Шунингдек, аргентиналик юлдуз 10 та голли узатма билан ушбу мусобақа тарихидаги энг яхши ассистент ҳам саналади.

ЖЧ–2026 ярим финалида Англия ва Аргентина Атланта шаҳрида ўзаро баҳс олиб бормоқда. Учрашув ғолиби финалда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган Испания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 00:46, 16.07.2026.
Ўқилди: 1914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик