Европа чемпионатининг Шотландияга қарши сўнгги ўйинида Венгрия терма жамоаси футболчиси Барнабас Варга оғир жароҳат олди – юз суяклари синган ва мияси чайқалган. Варга ҳушини йўқотди ва тезда касалхонага етказилди. Кейинроқ футболчи операция қилинди. Венгрия терма жамоаси мураббийлар штаби вакиллари Варга ётган касалхонага ташриф буюришди. Тегишли сурат ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Венгрия терма жамоаси уч очко билан "А" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади. Марко Росси шогирдлари энг яхши учинчи ўринларни қўлга киритса, плей-оффга чиқиши мумкин. Венгерлар аллақачон икки очко билан учинчи ўринни эгаллаган Хорватиядан олдинда.