Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Бизда мухлислар билан ишлашни йўлга қўйиш вақти келмадими?

Баҳо:
+1 | -

Бу йилги XXI миллий чемпионатимизда мухлисларнинг стадионга ташрифи сезиларли пасайиб кетди. Бу ҳолат клубларимизни гўёки ҳеч қандай ташвишлантирмаётгандек, агар ташвишлантираётган бўлса ҳам бу унчалик сезилмаяпти. Умуман бизнинг клубларга мухлислар керакми? Ҳа керак! Лекин улар билан иш олиб бориш бизнинг клубларда йўлга қўйилганми? Мухлислар билан ишлаш бўйича бўлим борми?

Ҳозирги пайтда УЕФА томонидан Европа клубларини лицензиялашда ҳар бир клубда мухлислар билан ишлаш бўлими ва ходимлари бўлишлиги шарт қилиб, белгилаб қўйилди.

Хўш, бизга шундай янгиликни қўллаш керакми? Албатта керак. Чунки биз футбол мухлислар учун эканлигини жуда чиройли қилиб, кўп гапирамиз. Лекин бизда кўпинча мухлис ўз дарди билан, клуб эса ўз дарди билан банд. Мен шахсан мухлислар сайтини юритиш давомида шунга амин бўлдимки, мухлис учун ўзининг яхши кўрган жамоаси ҳақидаги ҳар-бир янгилик доимо қизиқтиради. Мухлис бунга ҳеч қачон бефарқ бўла олмайди. Айрим мухлисларимиз ўзимизнинг футболдан “безиб” бўлишган. Улар учун Европа футболи биринчи ўринда туради. Бунга футболимиз мутассадиларини ҳам айблари бор. Аммо ўзимизнинг клубларимизни қандай натижа кўрсатишидан қатъий назар, содиқ мухлислари ҳам жуда кўпчиликни ташкил этади. Мана шунинг ўзи ҳам қувонарли ҳол. Шахсан ўзимни ана шу тоифадаги мухлис қаторига қўшаман, тўғриси бошқа юрт футболига юрак "жиз" этмайди. Ўзимизники-ўзимизникида! Биз ана шу камайиб бораётган мухлисларимизни нафақат “ушлаб қолишимиз” балки кўпайтиришимиз керак. Бундай мухлисларни қадрига етишимиз керак.

Лекин афсуски, бу борадаги клубларимизнинг иши улда-жулда. Улар наридан бери фан-клуб (шу атамани ҳам ўзгартириш вақти келди, балки энди ишқибозлар клуби деб атармиз) тузиб қўйишибди-ю, гўёки ҳамма ишни уддалаб қўйишгандек. Бу ҳаттоки айрим клубларимизда умуман йўқ. Бизда мухлислар билан айрим клубларда мавсум сўнгида ёки мавсум бошида расмиятчилик учун наридан бери бир марта учрашув ўтказилади холос, кейин бўлди. Бошқа учрашув ёки мулоқотлар умуман ўтказилмайди. Ана кейин кўринг миш-мишлар-у, олди-қочди гапларнинг кўпайишини. Агар сиз шу ҳақда ёзсангиз, сиз шу клубга “душмансиз” ёки сариқ матбуотга айлантириб қўйишади.

Аслида эса бунақа мулоқотлар-у учрашувлар мавсум давомида ҳам тез-тез ўтказилиб турилиши керак. Ҳар бир клуб ўз мухлисларини кайфиятларини билиши, мухлислар эса ўзларининг яхши кўрган жамоаси ҳақида маълумотларга эга бўлиши керак. Демак, клуб билан мухлислларнинг доимий муносабатини шакллантириш зарур. Мухлислар билан ўтказиладиган тадбирларнинг жуда кўп вариантлари бор. Бу борада биздаги клубларда, ҳозирча қизиқишлар йўқ.

Клубларда расмиятчилик учун тузилган фан-клубларнинг ҳам фаолияти қониқарли эмас. 20та ёки 30та уқувчини ўз сафига вақтинчалик бириктирган фан-клуб, клубга учрашув куни керак, бошқа пайти улар ҳақида эслаш йўқ. Айрим клубларда фан-клуб етакчиларига маош тўланишини ҳам нотўғри деб ҳисоблайман. Бу қанақа мухлислик бўлдики, моддий манфаат орқали мухлислик қилса? Агар клубнинг 5та ёки 10 ишқибозлар клубига эга бўлсачи, ишқибозлар клуби шу клуб макон топган шаҳарнинг ҳар бир ўқув юртида, маҳалласида ёки қўшни туманларида ташкил этилсаю, тасаввур қилинг, улар учрашув давомида ҳар-хил секторларда ўтиришиб, ранг-баранг кўринишида ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашса. Буни иложи бор. Фақат кимдир шуғулланиши керак. Бу каби ишқибозлар клубларининг фаолиятини бирлаштириш учун клубда алоҳида ходим ёки ходимлар гуруҳи бўлиши керак.  Ҳозирги пайтда ривожланган Европа клублари ўз мухлисларини рўйхатга олишни йўлга қўйишган. Ҳар бир клуб ўзининг мухлислар базасига эга. Уларнинг сони қанчалик кўп бўлса, шунчалик оз. Бу клубга ўзининг мухлисларини ишончини ва муносабатини шакллантиришда муҳим рол ўйнамоқда. Шунингдек, улар клубнинг молиявий жиҳатдан ўсишига ҳам катта ҳисса қўшишмоқда. Улар билан керакли пайтда электрон воситалари орқали яккама-якка алоқага чиқишлари ҳам мумкин. Тасаввур қилинг, сиз ўз клубинигиздан, ўзингизни қизиқтирган саволга жавоб олдингиз, ёки сиз туғилган кунингизда шахсан ўзингиз яхши кўрган ўйинчидан табрикнома олдингиз, яъни сизга клуб, ўзининг мухлиси сифатида алоҳида эътибор қаратди. Қандай яхши, тўғри эмасми?

Мухлисларни стадионга жалб қилиш бўйича хорижий клубларда энди илғор технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Ҳар бир клуб учун, ўзи мустақил маблағ топиши учун бу жуда катта аҳамиятга эга эканлигини улар сезиб бўлишди. Балки бизда тайёр ҳомийнинг пули эвазига бемалол фаолият юритиш мумкинлигидан, клубларимиз боқиманда бўлиб қолишгандир. Аммо, буни ҳам қачондир охири бор. Менимча ҳозирдан бу ҳақда ўйлаш керак, клублар ўз имкониятидан келиб чиқиб, бу ишни йўлга қўйишлари керак. Клубни “боқадиган” ҳам мухлислар эканлигини ҳис қилиш, вақти келди.

Мухлисларни стадионга жалб қилишни дастлаб, улар учун стадионда шароитни яхшилашдан бошлаш керак, тўғри буни ҳозирги пайтда ҳамма стадионларда амалга ошириш қийин масала, аммо бизнинг ҳам кўпгина стадионларимиз энди  “А” тоифага киради. Буни ташкил қилса бўлади. Масалан, ўша стадионларда оддийгина яхна ичимликлар ва енгил овқатланиш тизимларини йўлга қўйиш керак. Мухлисларни учрашув ҳақидаги маълумотлар билан таъминлаш керак (учрашув дастури ва майдонда ҳаракат қиладиган ўйинчилар рўйхати). Учрашув бошланиши ва танаффус пайтида қизиқарли тадбирлар ташкил этилса онда-сонда стадионга ташриф буюрувчилар сони ҳам ортади. Стадионга ташриф буюраётган айрим тоифа мухлисларга алоҳида секторлар ташкил қилинса мақсадга мувофиқ бўлади, масалан оилавий ташриф буюрувчи мухлисларнинг сектори ва ҳаказолар. Ҳозир хорижда ҳаттоки ёш болалик оналар учун стадионда вақинчалик болаларга қараб, уларни овутиб турадиган, керакли шароитлари бор, алоҳида хоналар ҳам ташкил қилинган.

Ҳар бир клуб ўзининг мухлислар базасига эга бўлиши керак. Бу энди янгилик эмас, бу усул хорижда кейинги пайтда кенг қўлланила бошланди. Мухлислар билан ишлаш, алоҳида тизим асосида олиб борилмоқда. Бу тизим- FRM бўлиб, инглизчада-forward recource management, русчада- ведущая управления ресурсами, узбекчада -имкониятларни илғор бошқариш тизимидир. Бу тизим ўз имкониятларидан келиб чиқиб, клубда жорий этилса, ишонаманки, самараси катта бўлади. Хориждаги клубларда бу борада олиб борилаётган ишлардан тўғридан-тўғри нусха олиш шарт эмас, аммо ўзимизнинг шарт-шароит ва имконяитлардан келиб чиқиб, бу иш йўлга қўйилса, футбол клубининг доимий мухлислар сони албатта ошади.

Ушбу FRM тизими йўлга қўйилгач, ўз-ўзидан CRM тизимини амалга ошириш имконига эга бўламиз. CRM – нима? Customer Relationship Management - Управление взаимоотношениями с клиентами - Мижозлар билан ўзаро муносабатларни бошқариш, деганидир. Аниқроғи, мухлислар орқали клубга қўшимча маблағ ишлаб топиш тизими. Агар футбол клубини товар ишлаб чиқарувчи – футбол учрашувини ўтказувчи ва ўзининг бошқа маҳсулотларига (атрибутика, сувенир, босма маҳсулотлар ва ҳаказолар) эга деб ҳисобласак, мухлис ана шу маҳсулотларни харидори ҳисобланади. Бозорда доимий харидорга эга субъектнинг келажаги албатта бор.

Бу тизимлар ҳақида ҳозир батафсил тўхталиб ўтириш ўқувчимизни зериктириб қўйиши мумкин. Булар алоҳида-алоҳида катта мавзулардир.

Фикрни баён қилишдан мақсад, амалга оширилмаган ишни ўзи йўқ. Фақат бунга иштиёқ ва ҳоҳиш ва кейин ҳаракат бўлса, амалга оширса бўладиган ишлар. Футболда келди-кетдилар давом этаверади, мухлислар эса қолаверадилар. Агар сиз бу ҳақда вақтида бош қотирмасангиз ва ўз маҳсулотингизга харидор қидирмасангиз, у харидор ўз пулини бари-бир бошқа нарсага сарфлаверади.

Ренат Эрназаров

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:45, 03.12.2012.
Ўқилди: 6217 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.