Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Усмон Асқаралиев: «Аҳмоқ одамгина ўзини мақтайди»

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум иккинчи ярмида «Навбаҳор»да катта мураббий сифатида иш бошлаган Усмон Асқаралиев жамоани қуйи поғоналардан 6-ўринга олиб чиққанди. Жорий йилги мавсум стартида наманганликлар «Шўртан»га йирик ҳисобда имкониятни бой беришгач, Асқаралиев истеъфога чиқарилганди. Биз ўзимизни қизиқтирган саволлар билан Аҳмедовичга юзландик.

— Усмон Аҳмедович, «Навбаҳор»дан кетганингизга ҳам анча бўлиб қолди. Ҳозирда нима ишлар билан бандсиз?
— Наманган шаҳридаги мактаблардан бирида жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаяпман. Шунингдек, «Навбаҳор-Умид» футбол мактабида 14-15 ёшли болаларни тарбияламоқдаман. Нима бўлганда ҳам футболдан узоқда эмасман.

— Барибир футболдан узоқда бўлмасангиз-да, зерикиш ҳолатлари бўлмаяптими?
— Зерикиш йўқ. Албатта, олий лигадаги билан бу ердаги иш фаолиятини таққослаб бўлмайди. ҳаётда ҳар хил воқеалар бўлади. Кеча бошлиқ бўлсангиз, бугун оддий ишчи бўлиб қолишингиз мумкин. Тўғрисини айтсам, бирор-бир жамоанинг ўринбосарларига ёки асосий жамоасида ёрдамчи бўлиб ишлаганимда ҳам катта фойдам тегиши мумкин эди. Тўғри, ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий эмасман. Аммо, клубдан кетишим кимгадир керак бўлган. Биламан, аҳмоқ одамгина ўзини мақтайди. Лекин, ўзимизнинг жамоамизга, ҳеч бўлмаганда ўринбосарларимизга ёрдамим тегиши мумкин эди. Чунки футболчиларни жуда яхши биламан. Бунгача олти йил ёш болалар билан ишладим. Кейин бош жамоамизга таклиф қилиб ўзингизни кўрсатинг деб бир йил муҳлат беришди. Баҳоли қудрат раҳбарлар ёрдамида яхши ишлашга ҳаракат қилдик. Жамоа ёмон натижа кўрсатмади. Шундай бўлсада, ҳеч кимга керак эмаслигим ойдинлашди.

— Сизда чемпионатни тўлиқ кузатиш имконияти бўлди. Айтингчи, жорий йилдаги мавсум қандай кўринди?
— Ўтган йили ишлаганимда кўплаб ўйинлар санаси ўзгартирилганди. Бу йил эса кўп ўзгаришлар бўлмади. Фақат охирги иккита тур кечроқ муддатга сурилди. Мавсум деярли бир меъёрда ўтди. Албатта, ўзбек футболида ўсиш бор. ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларимиз жаҳон чемпионатига чиқиб барчамизни хурсанд қилишди. Миллий терма жамоамиз эса ҳеч кимдан қолишмаяпти. Сафарда Эронни мағлубиятга учратиб ўз кучини яна бир бор кўрсатиб қўйди. Фикримча, барибир юртимиздаги футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини янада яхшилаш керак. Англия, Испания, Италия, Россия чемпионатларини барчамиз кўряпмиз. У ерда жисмоний томонга катта эътибор қаратилади. ҳозир эса кўп жамоаларда бошини силайдиган мураббийлар яхши. Аслида мураббий талабчан, ўз ишини мукаммал бажара оладиган бўлиши керак деб ўйлайман.

— Собиқ жамоангиз — «Навбаҳор» бу мавсумда «Бунёдкор» каби етакчи жамоани мағлуб эта олди. Умуман, уларнинг иштироки хусусида нима дея оласиз?
— Чемпионатнинг иккинчи тури якунига етгач истеъфога чиқаришди. Чинданам жамоа биринчи даврада ўз майдонида «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратди. «Навбаҳор»ни зўр клублар билан зўр ўйнайди демоқчи эмасман. ҳамма жамоага ҳам муносиб қаршилик кўрсата олди. Аммо, бу йилги қатнашувга ишқибозларни баҳо бергани тўғрироқ бўларди. Мавсум давомида «Навбаҳор» ҳимоявий тактикани танлади. Бироқ, мураббий нима қилиш кераклигини ўзи билади. Шу боис бировнинг ишига аралишиш керак эмас. Қандай тактика қўллашингиздан қатъий назар раҳбарлар охирида Сиздан натижани талаб қилишади. Кимдир ҳимоявий, кимдир ҳужумкор ўйин кўрсатади. Натижа эса фақат мураббийдан сўралади.

— «Навбаҳор»нинг Косонсойдаги ўйинларини бевосита стадионга бориб кузатдингизми?
— Ҳаммасига бўлмаса-да, айрим учрашувларга бориб четдан бўлса-да кузатдим. Жамоанинг барча ўйинлари ўша куннинг ўзидаёқ маҳаллий телевидение орқали намойиш этилади. ўзим билан бирга ишлаган футболчиларнинг қандай ўйнаётганлигини кўриб ютуқ ва камчиликларини кузатаман. Кейин бу борада уларнинг ўзларига маслаҳат бераман. Тўғриси, Наманган футболи учун шунча йил ишлаб, керак бўлмаганимдан афсусдаман. Албатта ҳаммада ҳам хато бўлади. Парвардигорнинг ўзи беайб. Бир журналист билан кўришганимда «ўйинчиларга қаттиқ гапирар экансиз» деди. Жамоа ютқазса-ю, барча мураббийни сўкаверса, мулойимгина ўтиримайманку. Ахир вилоят ва клуб раҳбарлари, қолаверса мухлислар олдида натижа учун жавоб бераманку. Футболчилардан ютишни ва муносиб ўйин кўрсатишни талаб қиламан. Ғалабалар эса ҳамиша ишқибозларга ёқиб келган. Ёки мағлубиятдан сўнг шундай бўлиши керак эканда деб хотиржамликка берилиш яхшими? Ишлаган пайтимда кимни нима талаб қилаётганини билардим. Шу боис йигитлардан натижани талаб қилдим. Жамоа ичида қандай сиёсат олиб борган бўлсам, ҳаммасини тўғри қилганман. ҳар бир футболчидан яхши ўйин кўрсатишини, натижани талаб қилиш керак. Майдонга тушдингми, жамоа манфаати учун ўйнаб натижага эришиб халқни хурсанд этиш керак. Бу борада ҳеч қандай шикоятга ўрин йўқ. Футболчилар мураббийнинг кўрсатмаларини бажариши шарт.

«Аср футболи» газетасидан олинди

 

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 11:55, 04.12.2012.
Ўқилди: 4445 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.