Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлаймиз», «Эрон чемпионатида муаммоли ҳолатлар кўп» – Ўзбекистон ҳамда Эрон U-23 баҳсидан кейинги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Бироз олдин Ўзбекистон ҳамда Эрон U-23 жамоалари ўртасида Осиё кубоги саралаши бўлиб ўтди (1:0).

Баҳсдан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди ҳамда унинг биринчи қисмида эронликлар устози Ризо Энояти иштирок этди.

«Авваламбор, Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Уларда кўп имкониятлар бўлди. Баъзи режаларимиз ўхшамади. Дуранг икки жамоа учун ҳам яхши натижа эди. Бироқ рақиб ғалаба қозонди, бу футбол. Йигитлар кўрсатмаларимни амалга ошира олмади. 

Осиё ўйинларида бошқа ўйинчиларга ҳам имкон берилади. Уларнинг потенциалини билиб олиш керак. У мусобақага максимал кучни берамиз. Эрон чемпионатида муаммоли ҳолатлар кўп. Шу сабабли иккита ўйинчи олишга мажбурмиз, учта эмас», - деди мураббий.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Темур Кападзе иштирок этди. 

«Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши анча куч берди.  Уларнинг мададини сўнгги сониягача сезиб турдик. Афғонистон ва Гонг Конг билан осон ўйинлар бўлди, бироқ Эроннинг кучлироқ экани аниқ эди. Шундай бўлишига қарамай уларга умуман имкон берилмади. 1:0 бироз таҳлика билан ўйнашга мажбур қилди. Бироқ ҳеч ким эътиборни сусайтирмади. Энди бор эътиборни бошқа ракурсга қаратамиз. Осиё ўйинларига тайёргарликни  бошлаймиз. Бироқ у ерда легионерлардан фойдаланмоқчи эмасмиз. Айни дамда клублардаги футболчиларга ишонамиз. Имконият кам берилаётган болалар билан кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламиз. Бутун ўзбек футболини қийин тақвим кутиб турибди. Турли мусобақалар бор. Бироқ «Насаф» ва «Пахтакор» мураббийлари билан гаплашамиз. Бундай оғир пайтда термага имкон бериш яхшироқ вариант», – деди Кападзе. 

Киритилди: 22:08, 12.09.2023.
Ўқилди: 4491 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.